2:55

Масиҳга ўхшашимиз

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Яқин муносабат ёки алоқа ришталари хақида динда хар доим тўқнашувлар бўлади, улар буларни тушунмайди шунинг учун нотўғри ғоялар билан тўлиб қолган. Инсон Xудо билан қандай қилиб алоқа қила оларкин? Қандай қилиб инсон Xудо билан бирга яшаши мумкин? Сен хар куни Xудо билан мулоқат қила оласан, бунинг учун нозир ёки пайғамбар бўлишинг шарт эмас. Сен Унга тўғридан-тўғри гапиришинг мумкин. Сен Уни шахс каби таниб-билишингни истайди. Бугун Худонинг шахс эканлигини унутиб қўйдик. Дин ўзи билмаган холда инсон ва Xудо ўртасига тўсиқлик қўйиб, муносабатни узоқлаштириб қўйди.

Исонинг вазифаси мана шу тўсиқликни бузиш эди. Энди, Xудо билан қандай алоқа қила оламиз? Бунинг иложиси бормикин? Инсон ва Xудо орасидаги хамма мулоқатлар жорий яъни хозирги пайтда бўлиши керак. Ўтган йилги мулоқатинг эмас хозирги пайтдаги мулоқатинг мухимдир. Вақт ўтиши билан инсон ўзгаради, Xудо эса вақт мобайнида Ўзини очиб беради. Хозир Xудони танийсанми? Уни биласанми? Мен сенга мисоллар келтириб тушинтираман.

Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени яхши кўриб, Ўзини мен учун фидо қилган. (Галатияликлар 2:20) Айнан Унга ўхшашлигинг Исо билан бирга ўлишдан бошланган. Исо сенинг хочга келишингни ва Уни қабул қилишингни олдиндан билди, шунинг учун У ўлди. “Биз сувга чўмдирилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Отамиз Худонинг улуғвор қудрати билан Исо Масиҳ ўликдан тирилганидай, биз янги ҳаётга эга бўламиз.” (Римликлар 6:4)

Хеч қандай ўлим кўмилмасдан тугал хисобланмайди, агар тананг кўмилмаса, чирий бошлайди. Шу сабабдан орамизда жуда кўп ёвуз ниятли динпараст имонлилар бор. Улар кўмилмагани учун хидланиб кетишган. Нажот топган бўлсанг-у, сувда имон келтирмаган бўлсанг, рухга тўлган жамоатга бор ва ўша ерда сувга чўм.

“Исо Масихга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Xудо бизни Масих билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди” Эфесликлар 2:6

Исо Масихни ўлимдан тирилтирган қудрат бизларни хам тирилтирди. Имонли бўлганинг учун мана шу қудрат сенга хам берилган. Тирилиш қудрати хаётингнинг мазмунидир.

Ўтирганинг хокимиятни билдиради. Масихга айнан ўхшашликнинг, яъни У билан тенглашиш, бирлашиш асосий негизлари мана шулардир. Ўртада туриш хеч қачон бўлмайди, бу тўлиқлигича шундайдир. Демак сен Масихга ўртача эмас, тўлиқлигингча ўхшайсан. Ха сен тўлиқ, бутунлай Унга ўхшайсан.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top