3:15

Муқаддас Рух бошқарувчидир

MP3

“Муқаддас хақиқат Рухи келгач У сизларни бутун хақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса ўшани сўзлаб беради. У келажак хақида сизларга хабар қилади” (Юханно 16:13). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Myқаддас Рух бизларни етаклаб, боришимиз керак бўлган йўлдан олиб боради. Эски Ахд даврида Исроилликлар кундузи булут, кечаси эса аланга устунининг ортидан боришди. “Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа У Исроил халқини ҳамма вақт — кундузи ҳам, кечаси ҳам бошлаб бора олди. Кундузи булут устуни, кечаси аланга устуни халқнинг олдидан бир дам нари кетмади. (Чиқиш 13:21-22)

Улар булут устунига мослашиб қадаб қўйишди, яъни у билан қадамма қадам юришди. Эски Ахдда Xудонинг бошқаруви кўзга кўринарли бўлган. Муқаддас Рух ичимизда яшамоқда. Рухнинг бошқарувини душман эмас биз биламиз, чунки душман ичимизни кўра олмайди. Муқаддас Рух бизларни ажралмас хузури орқали етаклайди. Муқаддас Рух бизларни қачон бошқараётганини билишимиз керак, чунки бизларнинг кўз-қараш ва фикрларимиз умуман бошқача. Асосий калитлардан бири — Муқаддас Рух бошқарувига итоат қилишдир. Исроил халқининг сафари узоққа чўзилиб кетди, чунки улар қайта -қайта нолийвердилар. 12 ёки 13 кунда босиб ўтадиган йўл 40 йилга чўзилиб кетди. Улар 40 йил саргардон бўлиб чўлда айланиб юраверишди. Сен хам хаётингда битта нарсадан чиқа олмай юришинг, мана шунга мисол бўла олади. Битта муаммо хаётингдан кетмай, такрорланаверса демак сен хам шу холдасан. Исроил халқи босиб ўтган ерига қайтадан келаверди. Бундан қутилиш учун Муқаддас Рух бошқарувига қулоқ солишинг керак. Ўшанда кўзланган манзилга тезда етиб оласан. Босиб ўтган жойларни ва одамларни бошқа кўрмайсан. Бунинг устига, ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай қилиб ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади.

Масих йўлидаги хаётда шундай қийин онлар келиши мумкинки, ўшанда қандай ибодат қилиш кераклигини билмай қоламиз. Шундай вазиятларда хеч қандай сўз айта олмай мададсиз қолишимиз мумкин. Ибодат қилиш кераклигини билсакда, нима дейишни билмай қоламиз. Бунга ибодат ёрдам бериши мумкинми? Вазиятларингга ибодат жавоб берадими? Бизларга ибодат қилиш кераклиги айтилганини яхши биламиз. Муқаддас Рух гохида бизлар орқали, гохида эса Ўзи бизлар учун шафоат қилади. Муқаддас Рух Xудонинг нияти, фикрига биноан ибодат қилади. У Xудонинг чуқур теранликларини кўради. Муқаддас Рух хаётимизда нима қилаётганидан хабардор бўлишимиз керак. Имонли бўлганимиз учун рухда ибодат қиламиз лекин гохида сўзсиз, нима дейишни билмай қолишимиз мумкин. Шундай онларда Муқаддас Рух сен учун шафоат қилаётган бўлади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top