3:22

Mуқаддас Рух ўқитувчидир

MP3

«Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади» (Юханно 14:26). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Муқаддас Рухнинг вазифаларидан бири ўргатишдир. У Масихнинг гувохидир. Исо Масихдаги хамма нарса Муқаддас Рух шахсида мужассамдир. Шунинг учун Исо Масихдаги хамма наpсани фақат Муқаддас Рух ўргата олади. Муқаддас Рух жуда кўп ишларни қила олади, лекин Муқаддас Рухнинг ўқитувчи эканлигига ва Унинг ўқитишига Жамоат тўсқинлик қилади, Уни ўқитувчи деб қабул қилишга қийналади. Тўлиқ хақиқатнинг очилиб бориши фақатгина вахий орқали бўлади. Павлус Исони вахий орқали билди.

Биз Каломни ва Xудонинг илохийлигини вахий орқалигина тушина оламиз. Кўп ўқитувчилар ўзлари бошларидан ўтказмасдан туриб айтаётганларини ўзлари амалда қилмай туриб ўқитаётир. Иброний тилида »Бирoр нарсани билиш» сўзи тажрибага эга бўлиш, ўзининг хаётида бўлиб ўтганлари орқали билиш маъносини билдиради. Шунинг учун фақат бошингдан ўтказганларини, тажриба қилиб кўрганларингнигина ўқитишга лойиқ бўласан. Ўзларининг бошларидан ўтказмай, тажрибасиз ўқитаётганларга қулоқ солманглар. Ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради.

Муқаддас Рух бизларда Xудонинг характерини ривожлантиради. У буни Рухнинг самараси орқали қилади. Бу ердаги мева терминига ахамият бер. Мева пишиб етилиши учун вақт талаб қилинади. Бу бирданига содир бўлмайди: лим-лим бўлиб пишиши ва ейишга тайёр бўлиши учун хар хил мавсумлар керак бўлади. Биз гохида бирор бир инсоннинг хали »ғўр», яъни »меванинг яшиллигини» кўриб хали етилмаган деб хисоблаймиз. Ўша инсон хали ўсиши керак, етук эмас экан деб ўйлаймиз. Улар хам яхши, лекин пишиб етилиш вақти келмаган деб билишимиз керак. Улар кейинги босқичдаги чўққига чиқишга хали тайёр эмас. Рухий инъомлар сенинг харакатерингга қараб ишламайди. Ха инъомлар ишлаши учун характерим яхши бўлиши керaк деб ўйламагин, чунки улар характеринг яхши бўлгани учун берилмаган.

Кўп холларда Xудо бизни характеримиз етук бўлмаганида ишлатади. Раббимизда ўсиб бораверсак етук бўлиб борамиз. Мева ўсиши учун вақт, қулай шароит ва жой керак бўлади. Характеримиз қайси шароит ёки жойда ўсганига боғлиқ, атроф-мухит характеримиз шаклланишига жуда кўп таъсир ўтказади. Атрофингда тақводoр кишилар кўп бўлсин. Xyдони севадиган инсонлар атрофингда кўп бўлишига ахамият бер. Қозонга яқин юрсанг қораси юқади… шунинг учун солиҳ инсонлар билан юришинг мухим демоқчиман. Исо уларни мевасидан билиб оласиз деди. Уларни меваларидан, яъни қилган ишларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармикан? (Матто 7:16) Муқаддас Рух самараларининг мақсади нима? Яхши характернинг ёмонлашиб кетишининг олдини олишдир. Яхши характернинг ёмон хулқ билан қўшилиб кетишига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top