2:38

Муқаддас Руҳга чанқоқ бўлиш

MP3

“Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур”. (Матто 5:6) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Исонинг йўлида улғайиб борарканмиз, рухан хар хил холатларни бошдан кечирамиз. Шундай пайтлар бўладики рухан сўниб, бир жойда анча вақтгача туриб қоламиз. Буни рухан турғунлашиш десак бўлади. Биз натижаларга эришиш учун хар хил харакатларни қилиб кўрамиз. Шундай қилиб, хеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Бунинг оқибатида Xудо ва инсонлар хақида бошқача фикр қила бошлаймиз. Xyдо сенда ташналикни уйғота бошлайди. Қалбингнинг тубидаги битта нарса »хали олишинг керак бўлган кўп нарса бор…..хали кўп» дея бошлайди ва » Xудо чексиз-чегарасиз… У шу билан чекланиб қолмаган…хали чиқиб кетишим керак бўлган кенгликдар бор», — дея ўйлашни бошлайсан. Исо очу-чанқоқ ёки ташналикни илохий эканлигини айтган. Мана шу чанқоқ ва ташналикни фақат Xудо қондира олади.

У сенда Ўзининг хузурига нисбатан кўпроқ ташналикни уйғотади, ха Ўз хузури учун сенга иштаха беради. Сенинг чанқоқлигинг хали сенда бўш жойнинг кўплигини ва Xудода хали олишинг керак бўлган нарсалар мўллигини билдиради. Ташналик — хали кўп деган маънони билдиради. Агар инсонда чанқоқлик бўлмаса Xудони изламай қўяди.

Унинг ортидан боришга интилмай қолади. Бу эса сохта кўникиш ёки қаноат хосил қилиш хисобланади. Хали Xудода кўрмаган жуда кўп тажрибалар бор. Худода кўришимиз керак бўлган нарсалар жуда хам кўп. У кўпроқ қабул қилишинг учун сенда интилиш уйғатмоқда. Муқаддас Рух оч ва ташна бўлганингда Ўз ишини қилади. Мен хаётингда Xудога бўлган ташналигинг ортиб боришини ибодатда сўраб қоламан.

Худо хаётингда қандайдир янги нарса қилганда ташналигинг сени нимага етаклаганини тушиниб, уни бахолашинг мумкин. У сени кўпроқ Ўзига ташна бўлишинг учун ўзгартирди. Ўзи учун сенга интилиш берди, Xудога нисбатан иштахангни очиб чанқоқ қилди. Исо шундай деди: »Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.»

Исо бу ерда Муқаддас Рухни назарда тутган эди. У Муқаддас Рухнинг келиши ва кўпроқ фарофонликка эришишни айтган. Мана шундай! Фаровонлик учун тайёрмисан? Муқаддас Рухгачи? У тайёр ва сени кутиб турибди.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top