Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Мўъжизалар инсон танқислигида, яъни мухтожлигида содир бўлади. Инсон хаётини фақатгина Xудо харакатлантириб, вазиятларни ўзгартира олади. Шунинг учун инқироз ва танқисликларингни Xудо қудратини кўрсатиш учун ишлатади. Танг холат ёки оғир вазиятга тушмасдан туриб Xудонинг қандай эканлигини била олмайсан. Худо билан юзма-юз сўзлашган ёки учрашган киши мен билан гаплашган Xудо эмас деб айта олмайди. Ха Xудо билан учрашган кимса Уни рад қила олмайди.
Сен Xудони ўзинг учун таниб билишинг керак, У сендан шуни истайди. Баъзан Xудони ўзгаларнинг вазиятидан биламиз. Биз уларда содир бўлган воқеаларга гувох бўламиз ва ишонамиз. Шахсан ўзингда ишонч ва У билан мулоқатинг бўлсин. Шахсан ўзинг Xудони таниб билишинг керак, буни У жуда хам истайди. Хозир қандай вазиятда турибсан? Ўша вазиятларинг мўъжиза талаб қилаяпдими? Хокимият ёки катта лавозимдагилар сенга ёрдам бера олмайди. Худо турганда нега бошқа нарсаларга назарингни бурасан?
Шундай қилсанг хаётингда кечикиш ва хавотир бўлмайди. Биз атрофга эмас Xудога қарашимиз керак. Худо хамма нарсани жой-жойига тўғрилаб қўйиш қудратига эга. Мўъжизаларнинг мақсади Xудони номоён қилишдир. Инсоннинг чекланганини-қўли хамма ерга етмаслигини тиши хамма нарсага ўтмаслигини кўрсатишдир. Инсонга ишонишни бас қилганингда чегаралардан холи бўласан. Илохийлик оламига келасан.
Илохийликда Xудо сен учун хамма нарсани тезлаштириб юборади. Вазиятларингни ёриб чиққанингда Xудо хақидаги билиминг ошади. Ва вазиятларни енгиб чиқсанг, Xудони кўпроқ билиб оласан. Мўъжизаларнинг боши ва якуни Xудони олқишлаш бўлади. Биринчи мўъжиза юз беришидан олдин Уни олқишлайсан, кейин эса у содир бўлгандан кейин якунланган ишлари учун Уни улуғлайсан. Худони мақташни, олқишлашни бошлаганингда мўъжизалар содир бўлишни бошлайди. Бугун содир бўлаётган воқеалар табиий хол эмас. Шунинг учун инсон буларнинг олдини олиш учун хеч нарса қила олмайди, чунки назорат қилиш инсон қўлида эмас.
Биз имонлилар аломатлар ва белгилар орқали нима бўлаётганини тушинишимиз керак. Белги хозирги эмас келажак замон учун берилади. Аломатлар кўпайиши ва дунёдаги вазиятлар танқислашиши Раббимиз яқинлигини билдиради. Бу инсоннинг ожизлигини ва унга Xудонинг қудрати зарурлигини билдиради. Исо биз имонлиларга У келгунича ибодатда хушёр ва тайёр туришимизни айтди. Жамоатга эса Раббимиз Ўз Рухини ёғдиришини яъни Рухнинг қуйилишини айтган. Рухнинг қуйилиши Раббимиз келишини кўрсатувчи белгилардан биридир. Келинглар Раббимизга очиқ бўлайлик. Аввалгидан хам кўпроқ ибодатга берилайлик, ўшанда биз Раббимиз келишига тайёр турган жамоатга айланамиз.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.