Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. “Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб келганда, бир Рим юзбошиси Унинг олдига келиб, ёлворди: — Ҳазрат, хизматкорим уйда тўшакка михланиб ётибди. У қаттиқ азоб чекяпти. — Майли, Мен бориб, хизматкорингизни соғайтираман, — деди Исо. Юзбоши шундай деди: — Ҳазрат! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.
Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарларим бор. Бирига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади. Исо юзбошининг бу гапини эшитиб, ҳайратланди. У орқасидан эргашиб келаётганларга деди:
— Сизларга чинини айтайин: Мен Исроил халқи орасида бундай кучли имонга эга бўлган биронта одамни учратмадим”. (Maтто 8) Исо қилган мўъжизалар ичида мен энг яхши кўрган мўъжизалардан бири мана шудир. Юзбоши Исода қандай хокимият борлигини билиб олганди. Бу киши Исроил халқидан бўлмагани учун ахдга эга эмас эди, шу сабабдан у мажусий хисобланарди. У Римлик бўлгани учун хокимият нима эканлигини яхши биларди. Хаётидаги юз берган вазиятдан, Римнинг қудрати унга ёрдам бера олмаслигини билди. У Римда мавжуд бўлмаган қандайдир нарсани Исода борлигини англаб олди. Биз унинг қийналиб қолганини билсак бўлади.
Рим хокимиятидаги инсон бошқа хокимиятдаги қудратга мухтож бўлганини кўраяпмиз. Бошқа хокимиятдаги қудрат унинг вазиятини ўзгартира олишини тушуниб олганди. Рим хокимиятида мавжуд бўлмаган мўъжиза қудрати Исода борлигини билган. У хаттоки Исони Xазрат деб атади, бундан Исонинг ким эканлигини билганини кўришимиз мумкин. У хизматкорини соғайтиришни сўради.
Шундай бўлсада у Исога шарт қўйди ва уйига боришига хожат йўқлигини айтди. У Исонинг яхудий эканлигини биларди ва унинг уйига борса «харом» ёки «нопок» деб хисобланишини хам биларди. У Исога биргина сўз айтсанг бас хизматкорим соғайиб кетади деди. У Исонинг қўлидаги қудрат Унинг айтган Сўзида хам борлигини тушинганди. Рухий хокимиятнинг маъноси қўл қўйишга хожат йўқлигини фақат сўз айтса бас шунинг ўзи етарли эканлигини ва унинг бажо бўлишини тушинишдир. Эй эътиқод қилувчи ўзингда Xудонинг қудрати борлигини билиб, хокимият билан гапир. Сўз айтганимизда мўъжизалар содир бўлишини кутайлик.
Осмондаги Отажон, имонли бўлганим сабабли менга қандай хокимият берилганини биламан. Мен кимгадир қўл қўйишимга хожат йўқ. Биргина сўз айтсам бас ўшанинг ўзи етарли бўлади. Мен хокимият билан гапириб, мўъжизалар содир бўлишини кутаман. Исо номидан, омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.