3:11

Ҳақиқий биродарчилик самимийликка боғлиқ

MP3

Салом азизлар. Оиладами, дўстликдами ёки жамоатингиздами қаерда бўлишидан қатъий назар ҳақиқий биродарчилик самимийликка боғлиқдир. Аслида, муаммо тунели ҳар бир муносабат учун яқинликка ўтиш учун йўлдир. Олдингиздаги тўсиқни қаршилаб уни ҳал қилиш ҳақида қайғурмас экансиз, ҳеч қачон бир-бирингизга яқин бўлолмайсиз. Қачонки келишмовчилик тўғриликча ҳал қилинса, биз бир-биримизнинг турлилигимизни қаршилаб ва уни ҳал қилиб яқинлаша борамиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Охирида кишилар мақтовдан кўра самимийликни қадрлашади.” (Ҳикматлар 28:23)

Самимийлик қаерда ва қачон ҳоҳлаганингизда гапиришингиз учун рухсатнома эмас. Бу қўполлик ҳам эмас. Муқаддас Калом ҳар бир ишни бажариш учун муносиб вақт ва муносиб йўл борлиги ҳақида айтади. Ўйланмасдан айтилган сўзлар узоқ вақт сақланадиган жароҳатларни келтириб чиқаради. Худо бизга жамоатда ҳар бир кишига суюкли биродардек гапириш кераклиги ҳақида айтади. “Чол одамни койима, лекин отангдек унга насиҳат қил. Ёшларга укалариндек, кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок руҳ билан насиҳат қил.” (1 Тимўтийга 5:1-2)

Ачинарлиси, минглаб биродарчиликлар самимийлик йўқлиги сабабли вайрон бўлган. Павлус Коринфликларга ораларида ахлоқсизлик мавжуд бўлганида жим турганлари учун танбеҳ беради. Ҳеч кимда буни қаршилаш учун жасорат бўлмаганида, у шундай деди, “Мен эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим: Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда, бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин.

Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Шундай қилиб, эски хамиртурушни супуриб ташланг, янги хамир бўлинглар! Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган. Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган харимтурушсиз нон билан байрам қилайлик.

Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим. Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, ғоратгарлари, бутпарастлари ҳақида демоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар! Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ва талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим.

Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга менинг нима ҳаққим бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз бас. Тавротда ёзилганидек: “Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар.”” (1 Коринф 5:3-12)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top