3:07

Жамоатдаги камтарлик

MP3

Салом азизлар. Ўз-ўзидан жуда мамнун бўлиш, ўзини муҳим деб ҳисоблаш ва қайсар мағрурлик биродарчиликни барча нарсадан кўра тезроқ вайрон қилади. Мағрурлик инсонлар орасида девор кўтарса, камтарлик эса улар ўртасида кўприк барпо қилади. Камтарлик муносабатларни текис қиладиган ва уни мойлайдиган мойдир. Шуниннг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомалада бўлинглар. Чунки “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.”” (1 Бутрус 5:5) Биродарчилик учун муносиб кўйлак бу камтарликдир.

Ушбу оятнинг давоми шундай, “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.” (1 Бутрус 5:5) Бу биз камтар бўлишимиз учун бошқа сабабдир: Мағрурлик ҳаётимизда ўсишимиз, ўзгаришимиз, шифоланишимиз ва бошқаларга ёрдам беришимиз учун керак бўладиган Худо иноятини тўсиб қўяди. Биз Худо иноятини камтарлик билан биз учун кераклигини тан олишимиз орқали қабул қиламиз. Муқаддас Калом биз мағрур бўлганимизда, Худога қарши яшаётганлигимизни айтади. Бу тентаклик ва хавф хатар билан яшашдир.

Сиз камтарликни амалий йўллар орқали ривожлантира оласиз: камчиликларингизни тан олишингиз орқали, бошқаларнинг камчиликларига сабр-тоқат қилиш орқали, тузатишга очиқ бўлиш орқали ва бошқалардаги яхши фазилатларни кўрсатиш орқали. Павлус шундай маслаҳат берганди, “Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.” (Римликларга 12:16) Филиппидаги Масиҳийларга у шундай ёзди, “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар. Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” (Филиппиликларга 2:3-4)

Камтарлик ўзингиз ҳақингизда паст фикрлаш эмас; у ўзингиз ҳақингизда кам фикрлашингиздир. Камтарлик бошқалар ҳақида кўпроқ ўйлашдир. Камтар кишилар бошқаларга хизмат қилишга шунчалик ҳаракат қиладиларки, ўзлари ҳақларида умуман ўйламайдилар. Жамоани етиштириш ҳурмат талаб қилади. Ҳурмат бир-биримизнинг бошқачалигимизни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳис-туйғулари ҳақида сезгир бўлишимиз ва бизни чўчитадиган кишилар ҳақида сабрли бўлишни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Павлус Титусга шундай дейди, “Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар.” (Титусга 3:2)

Ҳар бир жамоат ёки ҳар бир кичик гуруҳларда энг камида тушуниш “қийин” бўлган бир инсон бўлади. Бундай кишилар учун ўзига хос ҳис туйғулар, чуқур нотинчлик, қийин хулқ-атвор ва ожиз ижтимоий билим мавжуд бўлади. Бундай кишиларни “Қўшимча Иноатга Муҳтож” кишилар деб аташингиз мумкин. Худо бундай кишиларни уларнинг ва бизларнинг манфаатимиз учун қўйган. Улар ўсишимиз ва биродарчилик синовидан ўтишимиз учун имкониятдир: Биз уларни ака-ука ва опа-сингилларимиз каби қабул қилиб уларга эҳтиром кўрсатамизми? Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top