«Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.» (2 Кор 5:18) Салом азизлар. Бу ҳаёт бизга севишни ўрганишимиз учун берилган, шунинг учун Худо биздан жароҳат, келишмовчилик ва жанжал бўлган вақтларда муносабатларимизга бепарво бўлиш ўрнига уларни тиклаш учун ғайрат қилишимизни ҳоҳлайди. Аслида, Муқаддас Каломда ёзилганидек Худо бизга вайрон бўлган муносабатларни тиклаш хизматини берган. Шу сабабли Янги Аҳднинг асосий қисми бизга бир-биримиз билан муносабат қилишимиз ҳақидадир.
Павлус шундай ёзган эди: “Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар.” (Филиппиликларга 2:1-2) Павлус бизнинг бошқалар билан чиқишишимиз руҳий етукликдан далолат беради деб ўргатган. Масиҳ Ўз оиласини бир-бирига бўлган севгиси орқали билинишини ҳоҳлагани учун ҳам, бузилган муносабатлар имонсизлар учун ёмон намунадир. Шунинг учун ҳам Павлус Коринфдаги жамоат аъзоларининг бир-бирлари билан талашиб, ҳаттоки маҳкамаларгача бораётганларини эшитиб жуда хижолат бўлган эди. У шундай ёзган: “Сизлар уялинг, деб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ?” (1 Коринфликларга 6:5)
Павлус Коринфдаги имонлилар жамоатдаги кишилар ўртасидаги жанжалларни тинчлик билан ҳал қилолмайдиган бирорта ҳам имонли йўқлигидан жуда ҳайратга тушган. Ўша хатида у шундай деган, “Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.” (1 Кор 1:10) Агар сиз ҳаётингизда Худонинг марҳаматини ҳоҳласангиз ва Худонинг фарзанди сифатида танилишни истасангиз, тинчликсевар бўлишни ўрганинг. Исо шундай деган, “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир. Чунки улар Худо ўғиллари дейилур.” (Матто 5:9) Эътибор берган бўлсангиз, Исо “Тинчликни севувчилар бахтлидир” демади, чунки ҳамма тинчликни ҳоҳлайди. У “Тинч юрганлар бахтлидир” демади. Исо “Тинчлик учун ҳаракат қилганлар бахтлидир” – яъни келишмовчиликларни бартараф қилишга бел боғлаганлардир. Тинчлик ўрнатувчилар жуда оздир, чунки бу жуда мушкул ишдир.
Сиз Худо оиласига тегишли бўлиш учун яратилганингиз учун ва ердаги ҳаётингиздан иккинчи мақсад бошқаларни севишни ва улар билан алоқада бўлишни ўрганишингиз бўлгани учун тинчликни ўрнатиш сиз ўрганишингиз керак бўлган муҳим маҳоратдир. Афсуски, кўпчилигимиз жанжални қандай бошқаришни ўрганмаганмиз. Тинчликни ўрнатиш жанжалдан қочиш дегани эмас. Муаммодан қочиш, гўёки у йўқдек ўзимизни тутишимиз ёки у ҳақда гапиришдан қўрқишимиз аслида қўрқоқликдир. Тинчлик Шоҳи Исо ҳеч қачон жанжалдан қўрқмаган. Баъзи вазиятларда У ҳатто бошқаларнинг манфаати учун жанжал қўзғатган. Баъзида жанжалдан сақланишимиз керак, баъзидан уни қўзғатишимиз керак, баъзида эса уни ҳал қилишимиз керак. Шунинг учун ҳам биз Муқаддас Руҳнинг узлуксиз бизни етаклаб туришига муҳтожмиз. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.