3:11

Жамоатнинг бирлиги 3 қисм

MP3

Салом азизлар. Миллатчиларга қаршилик қилгани учун ўлдирилаган Германиялик чўпон Дитрич Бонхуфер биродарчиликка оид Биргаликдаги Ҳаёт деб номланган китоб ёзган. Унинг айтишича жамоатдаги хаёлийлик фойдалидир, чунки у бизга мукаммал бўлиш ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиздан халос бўлишимизга ёрдам беради. Қанчалик тез биз жамоат биз уни севишимиз учун мукаммал бўлиши керак деган тушунчани тушунсак, шунчалик тез биз даъво қилишдан тўхтаймиз ва ҳаммамиз ҳам номукаммал бўлганимиз учун иноятга муҳтож эканлигимизни тан оламиз. Бу ҳақиқий жамоа етилишининг бошланидир. Ҳар бир жамоат шундай ёзувни ёзиб қўйиши мумкин: “Бенуқсон кишилар келишлари керак эмас. Бу ўзини гуноҳкор, ҳисоблаб иноятга муҳтож бўлган ва ўсишни ҳоҳлайдиган кишилар учундир.”

Бонхуфер шундай деган, “Агар кимки Масиҳий жамоати ҳақидаги тасаввурини ҳақиқий Масиҳий жамоатидан кўпроқ севса, у ҳақиқий Масиҳий жамоатининг бузади… Агар биз тажрибасиз, бойлиги кам, ожиз, имони суст ва қийин бўлган жамоатда қўйилганимизда бу учун Худога шукрона билдириш ўрнига, унинг қанчалик кичик нарсаларга эътибор беришидан шикоят қилаверсак, шунда биз ушбу жамоат учун Худонинг ишини тўсиб қўйган бўламиз. Шикоят қилиш ўрнига далда беришга ўрганинг. Хизмат қилаётганларга ёрдам беришдан кўра четдан туриб уларни танқид қилишимиз жуда осондир. Худо бизни қайта-қайта танқид қилмаслик, таққосламаслик ва ҳукм қилмасликка чақиради.

Агар сиз бошқа имонлини танқид қилсангиз, Худонинг унинг ҳаётидаги ишига аралашаётган бўласиз. “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шуниннг учун у туради.” (Римликларга 14:4) Павлус биз бошқа имонлиларга уларнинг қарашлари бизникадан фарқ қилганида уларни ҳукм қилмасликка чақирган. “Шундай бўлса, сен нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку.” (Римликларга 14:10) Агар мен бошқа имонлини ҳукм қилганимда тўрт нарса содир бўлади: Худо билан биргалигим бузилади, ўзимнинг кибримни намойиш қилган бўламан, ўзимни Худо томонидан ҳукм қилишга топширган бўламан ва жамоат бирлигига тўсқинлик қилган бўламан. Танқид қилувчи руҳ ваҳший руҳдир.

Муқаддас Калом шайтонни “биродарларимизни қораловчи” деб чақиради. Худо оиласини танқид қилиш, улардан шикоят қилиш ва уларни айблаш Иблиснинг ишидир. Агар биз ҳам шундай қилсак, шайтоннинг найрангига учган бўламиз. Ёдингизда бўлсин, бошқа Масиҳийлар қанчалик сизнинг фикрингизга қўшилмасалар ҳам улар душман эмаслар. Бошқа имонлиларни танқид қилиб уларга ўзимизни таққослаган вақт, биз аслида бирликни қуришимиз керак бўлган вақтдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.” (Римликларга 14:19)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top