Салом азизлар. Ҳеч қандай бенуқсон рахбар йўқ, аммо Худо уларга имонлилар учун маъсулият ва улар бирлигини сақлаш учун ҳокимият беради. Кишилар ўртасидаги тортишувларда бу қийин ишдир. Бунда чўпон жароҳатланган, жанжалкаш ва имонда ёш кишилар ўртасида туриб хизмат қилиши керак. Бундан ташқари уларга ҳар бир кишини хурсанд қилиш вазифаси юклатилганки, ҳатто Исо ҳам буни бажаролмаган!
Муқаддас Калом бизнинг хизматкорларга қандай муносабат қилишимиз ҳақида шундай дейди, “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” Ибронийларга 13:17)
Чўпонлар бир куни Худо олдида туриб қандай хизмат қилганликлари ҳақида ҳисобот берадилар. “Бу ишни эса оҳу нола билан эмас, балки севинч билан бажо келтирсинлар. Агар буни оҳу нола билан қилсалар, сизларга фойда бўлмайди.” (Ибронийларга 13:17)
Аммо сиз ҳам маъсулиятлисиз. Сиз ҳам Худога раҳбарларингизга қандай бўйсунганлигингиз ҳақида ҳисобот берасиз.
Муқаддас Калом чўпонларга турли хил имонлилар билан қандай муносабат қилиш кераклиги ҳақида очиқ айтади. Улар тортишишдан қочишлари, мулойимлик билан қарама-қаршиликни енгиб, ибодатда эса тортишмоқчи бўлганларни огоҳлантириш, уйғунлик ва бирлик учун илтижо қилиш, раҳбарларни ҳурмат қилмайдиганларга танбеҳ бериш ва бўлинишни ҳоҳлайдиган кишиларни жамоатдан чиқариб ташлашни айтади.
Агар биз раҳбарларимизга бўйсунсак биз жамоатни сақлаб қоламиз. Чўпонлар ва бошлиқлар бизнинг ибодатларимизга, далдаларимизга, ҳурматимизга ва севгимизга муҳтождирлар. Бизга шундай айтилган, “Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан. Қилган ишлари туфайли уларни чин қалбдан севиб, ҳурмат қилинглар.” (1 Салоникаликларга 5:12-13)
Мен сизни жамоатнинг бирлигини сақлашга ва ҳимоя қилишга маъсулиятли бўлишга чақираман. Барча ғайратингизни бунга қўйинг ва Худо бундан жуда мамнун бўлади. Бу ҳар доим ҳам осон кечмайди. Баъзида сиз ўзингиз учун эмас, балки Тана учун жон куйдириб ишлашингиз керак бўлади. Бу биз фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашни тўхтатишимиз учун Худо бизни жамоатга қўйганлигининг сабабларидан биридир. Жамоатда биз “мен” ўрнига “биз” ва “менинг” ўрнига “бизнинг” деган сўзни ўрганамиз. Худо шундай дейди, “Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.” (1 Коринфликларга 10:24)
Сиз ўз жамоатингизни илиқ ва севимли қилиш учун қандай ҳаракат қиляпсиз? Жамиятингизда тинчлик ва севгига муҳтож бир қанча кишилар мавжуддир. Ҳақиқат шуки, ҳар бир киши севилишни ҳоҳлайди ва кишилар севгига тўла ва бир-бирларига ғамхўр бўлган имонлиларни топганларида, сиз эшикни улар кирмасликлари учун беркитиб қўйинг. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.