Салом азизлар. Худо Каломи бизни ўсишимиз учун ҳақиқат билан таъминлайди, кишилар эса бизнинг ўсишимиз учун бизга таянч бўладилар, вазиятлар эса бизни Масиҳга ўхшашни машқ қилишимиз учун теварак атроф билан таъминлайди. Агар сиз Худо Каломини ўқиб уни амалда бажарсангиз, бошқа имонлилар билан бирга боғланиб турсангиз ва қийин вазиятларда Худога ишонсангиз, мен сизга кафолат бераманки сиз кўпроқ Масиҳга ўхшаб борасиз.
Кўп кишилар ўсиш учун Каломни ўрганиш ва ибодат қилиш кифоя деб ўйлашади. Аммо ҳаётдаги баъзи масалалар фақатгина Калом ўрганиш ва ибодат қилиш билан ҳал бўлмайди. Худо кишиларни ишлатади. У мўжиза ишлатиш ўрнига, бир-биримизга боғлиқликда бўлишимиз учун кўпроқ кишиларни ишлатади. Кўпгина динларда ўзини бошқалардан ажратиб, тоғларнинг устида монастрликда яшайдиган, бошқалар билан алоқа қилмайдиган кишилар руҳан етук, муқаддас ва тоза кишилар сифатида қадрланади. Аммо бу бутунлай нотўғри тушунчадир. Руҳий етуклик ёлғиз, киши танҳо ўзи қила оладиган иш эмас. Сиз танҳоликда Масиҳга ўхшай олмайсиз. Сиз бошқа кишилар атрофида бўлиб, улар билан муносабатда бўлиб туришингиз лозим.
Сиз бирор жамоат ёки йиғилиш иштирокчиси бўлишингиз керак. Нега? Чунки ҳақиқий руҳий етуклик Масиҳга ўхшаб севишдир ва сиз буни атрофингизда бошқа кишилар бўлмаса ва улар билан алоқада бўлмасдан туриб амалга ошира олмайсиз. Ёдингизда бўлсин, бу ҳаммаси севги ҳақидадир – Худони ва бошқаларни севишдир. Масиҳга ўхшаб бориш узоқ ва секин жараёндир. Руҳий етуклик дарҳол ёки автоматик тарза содир бўлмайди; бу секин асталик билан, босқичма-босқич ҳаракат бўлиб бутун ҳаётингиз давомида юз беради. Ушбу жараён ҳақида Павлус шундай деган, “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.”(Эфесликларга 4:13)
Сиз бажарилишда давом этилаётган ишсиз. Сизнинг Масиҳ характерини шакллантириш учун ўзгаришингиз бутун ҳаётингизда давом этади ва ҳаттоки шунда ҳам у бу ерда содир бўлмайди. Бу сиз жаннатга борганингизда ва Исо келганида содир бўлади. Характерингиздаги тугалланмаган иш эса, ўралиб ташланади. Муқаддас Калом агар биз Исони кўрсак ўшанда Унга ўхшаган бўлишимиз ҳақида айтади: “Эй маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз.”(1 Юҳанно 3:2)
Масиҳийликда чалкашлик Худо сизнинг характерингизни ўзгартиришни жуда ҳоҳлашига эътибор бермаслик оқибатида юзага келади. Биз баъзи бир масалаларда, масалан “Қандай иш топишим керак?” каби муаммоларда Худо жим турган вақтида хавотирга тушамиз. Ҳақиқат шуки, Худонинг сизда ҳаётингиздаги иродаси учун бир қанча ишлар мавжуд. Худо учун муҳими сиз ҳар бир ҳаракатни Масиҳ муносабати билан бажаришингиздир.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.