Салом азизлар. Самовий Отангизнинг сиз учун мақсади Исо Масиҳнинг характерини етиштириш ва ривожлантиришингиздир. Ачинарлиси, кўпгина масиҳийлар ёшлари ўтиб боради, аммо улғаймайдилар. Улар руҳий болаликда қолиб кетиб, ҳали ҳам иштончаларда қолиб кетадилар. Сабаб улар ҳеч қачон ўсишни ҳоҳламасликларидир.
Руҳий ўсиш автоматик содир бўлмайди. Бу ҳоҳиш билан бағишланишни талаб қилади.
Сиз ўсишни ҳоҳлашингиз, қарор қилишингиз, ғайрат қилишингиз ва унга тирмашиб олишингиз керак. Шогирдлик – Масиҳга ўхшаб бориш жараёни – доимо қарор билан бошланади. Исо бизни чақиради ва биз жавоб берамиз. “Исо у ердан ўтаётганида, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Матто исмли одамни кўриб қолди-да, унга:- Менинг орқамдан юр! – деди. У эса ўрнидан қалқиб, Исонинг орқасидан юрди.” (Матто 9:9)
Исонинг кетидан борган биринчи шогирдлари қарорларининг аҳамиятини яхши тушунмаган эдилар. Улар шунчаки Масиҳнинг таклифини қабул қилган эдилар. Бу сиз бошлашингиз керак бўлган қадамдир: Шогирд бўлишга қарор қилинг.
Ҳаётингизни ҳеч бир нарса сиз бағишланган нарсачалик ўзгартиролмайди. Бағишланишингиз сизни юксалтиради ёки барбод қилади, лекин нима бўлганда ҳам у сизни аниқлаб беради. Менга нимага бағишланганингизни айтинг, мен сизга йигирма йилдан кейин ким бўлишингизни айтиб бераман.
Биз нимага бағишланган бўлсак, ўша бўлиб етишамиз. Айнан шу нуқтада кўпгина инсонлар Худо уларнинг ҳаётларидаги мақсадини унутадилар. Кўпгина инсонлар бирор нарсага бағишланиб, ҳаётларини ўтиб кетишидан қўрқадилар. Бошқалар эса, ярим қалб билан бағишланадилар ва шунинг учун ҳам кейинчалик ғамгин ва ўртаҳол бўлиб қоладилар. Бошқлар эса бутунлай дунёвий нарсалар, бойлик ва машҳурликка берилиб, охирида кўнгиллар тушкун ва қайғули ҳолга тушадилар. Ҳар бир танловнинг абадий оқибати мавжуд, шунинг учун ҳам донолик билан танлашингиз керак. Бутрус шундай огоҳлантиради: “Ўша кунда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетар экан, сизлар қандай кишилар бўлмоғингиз керак?” (2 Бутрус 3:11)
Масиҳга ўхшашлик Масихдек қарор қабул қилиш ва бу қарорни амалга ошириш учун Муқаддас Руҳга таяниш демакдир. Сиз Масиҳга ўхшашлик учун қарор қилганингизда, бошқача ҳаракат қилишингиз шарт. Сиз олдинги йўналишлардан воз кечиб, янги одатларни шакллантириб, фикр юритишингизни тубдан ўзгартиришингиз керак. Сиз буларни бажаришда Муқаддас Руҳ ёрдам беришига амин бўлишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар.” (Филиппиликларга 2:12-13)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.