3:20

Онгдаги тавбамиз

MP3

Салом азизлар. Ўзгаришлар доимо биринчи онгингизда содир бўлиши керак. Нимани ўйлашингиз, қандай ҳис қилишингизни белгилайди ва қандай ҳис қилишингиз қандай ҳаракат қилишингизни белгилайди. Павлус шундай деган, “Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар.” (Эфесликларга 4:23) Масиҳга ўхшаш учун Унинг фикрлашига эга бўлишимиз керак. Янги Аҳд буни онгдаги “тавба” деб айтади ва юнончада бу “фикрни ўзгартириш” маъносида ишлатилади. Сиз қачонки Худо фикрига мослашиб бориб – ўзингиз, гуноҳ, Худо, бошқа кишилар, ҳаёт, келажагингиз ва бошқалар ҳақида фикрингизни ўзгартиришингизни билдиради.

Сиз Масиҳнинг назари ва дунёқарашига эга бўласиз. Биз “Худди Исо фикр қилганидек фикр қилишга” буюрилганмиз. Буни қилишнинг икки томони мавжуд. Биринчи томони ўзимизга қаратилган ва ўзимизни қидирадиган ноетук фикрлашни тўхтатишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.”(1 Коринфликларга 14:20) Болалар табиатан бутунлай ўзбилармондирлар. Улар фақатгина ўзлари ва эҳтиёжлари ҳақида фикр қиладилар. Улар бера олмайдилар; улар фақат оладилар. Бу ноетук фикрлашдир. Афсуски кўп кишилар бундай фикрлашдан нарига ўтолмайдилар. Муқаддас Калом фақат ўзи ҳақида ўйлаш гуноҳ эканини айтади: “Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.”(Римликларга 8:5)

Исога ўхшаб фикрлашнинг иккинчи ярми бу етук фиклаш бўлиб, ўзингизга эмас, балки бошқаларга диққат қаратасиз. Севги ҳақидаги бобда Павлус бошқалар ҳақида қайғуришни етаклик белгиси деб айтиб ўтган: “Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач болаликни қолдирдим.”(1 Коринфликларга 13:11) Бугунги кунда кўпчилик руҳий ўсишни Каломни ва доктринани яхши билиш деб тушунади. Билим ўсишнинг бир қисми бўлсада, лекин унинг ҳаммаси эмас. Масиҳий ҳаёт имон сўзлари ва аҳдларидан ташқари бошқа кўп нарсалардан ташкил топган; бу алоқа қилиш ва характерни ҳам ўз ичига олади. Бизнинг амалларимиз имонимиз билан бир хил бўлиши керак ва ишончимиз Масиҳга ўхшаган ҳатти ҳаракатларимизга мос келиши керак.

Масиҳийлик дин ҳам эмас, фалсафа ҳам эмас, бу муносабат ва ҳаёт тарзидир. Ушбу ҳаёт тарзининг илдизи ўзимиз ҳақимизда эмас, балки Масиҳга ўхшаб бошқалар ҳақида ўйлашдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Бошқалар ҳақида ўйлаш Масиҳга ўхшашликнинг юраги бўлиб, руҳий етукликнинг энг яхши далилидир. Бундай фикрлар нотабиий, маданиятга қарши, камдан-кам учрайдиган ва қийиндир. Яхшиямки бизда ёрдам мавжуд: “Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик.” (1 Коринфликларга 2:12) Кейинги дастурларда биз ўсишимиз учун Муқаддас Руҳ ишлатадиган воситаларни кўриб чиқамиз.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top