2:56

Худонинг Каломида яшаш

MP3

Салом азизлар. Ҳозирги кунда олдингидан кўра кўпроқ Инжиллар нашр қилинган, аммо фақатгина китоб жавонидаги Инжил қадрсиздир. Кўпгина имонлилар руҳий қўрқув билан касалланиб, руҳан нотўғри озуқланишдан оч қолиб ўлим даражасига келиб қолганлар. Исонинг соғлом шогирди бўлишингиз учун, Худонинг Каломида озуқланишингиз сизнинг биринчи устунлигингиз бўлиши керак.

Исо буни “яшаш” деб атайди. У шундай дейди, “Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.”(Юҳанно 8:31) Кундалик ҳаётимизда Худонинг Каломида яшаш уч ҳаракатни ўз ичига олади. Муқаддас Калом ҳаётимда ҳукмрон бўлиши керак: йўналишим учун компас, доно қарорлар қабул қилишим учун маслаҳат ва ҳар бир нарсани ўлчаб кўришим учун тарозу бўлиши керак. Муқаддас Калом ҳар доим ҳаётимда биринчи ва охирги сўз бўлиши керак.

Бизда кўп балолар содир бўлади, чунки биз танловларимизни таяниб бўлмайдиган ҳукронликка қўямиз: маданият, яъни “ҳамма шундай қиляпти”, анъаналар, яъни “биз ҳар доим шундай қилганмиз”, фикрлаш, яъни “бу мантиқий кўринади” ёки ҳис-туйғу, яъни “шундай ҳис қилиш тўғри” ва хоказолар. Буларнинг тўртталаси ҳам Одам Атонинг гуноҳи туфайли бузилган. Бизга керак бўладиган нарса бизни нотўғри йўлга бошламаслиги учун керак бўладиган мукаммал ўлчовдир.

Фақатгина Худонинг Каломи ушбу муҳтожликни қондира олади. Сулаймон бизга шундай эслатади, “Худонинг ҳар бир каломи ҳам бенуқсондир” (Сулаймон Ҳикматлари 30:5) ва Павлус шундай тушунтиради, “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.”(2 Тимўтийга 3:16)

Хизматининг бошланғич йилларида Билли Граҳам Муқаддас Каломнинг аниқлиги ва устунлигидан шубҳаланган. Бир кун ёруғ ойли кечада у тиз чўкиб кўз ёшлари билан тушунмаган ва адаштирадиган оятларни Худога айтди ва ўша вақтдан бошлаб у Муқаддас Каломга унинг ҳаётида ва хизматида бошқарувчи сифатида қаради. Ўша кундан бошлаб, Билнинг ҳаёти ғайриоддий куч ва самара билан марҳаматланди.

Бугун қабул қиладиган энг муҳим қарор бу ҳаётингизни бутунлай нима бошқаришини ҳал қилишингиздир. Маданият, анъана, фикрлаш ва ҳис-туйғудан қатъий назар Муқаддас Каломни ҳаётингизда энг юксак устунлик сифатида кўришингиз керак.

Қарор қабул қилишдан олдин “Муқаддас Калом нима дейди?” деган саволни ойдинлаштиринг. Қачонки Худо бирор нарса айтса, бу бирор маънога эгами, йўқлигидан қатъий назар Худонинг Каломига ишонинг ва қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар уни бажаринг. Павлуснинг ушбу сўзларини имонингизнинг тасдиғи сифатида қабул қилинг. “Таврот ва Пайғамбарлар китобида ёзилганларнинг ҳаммасига инонаман.”(Ҳаворийлар 24:14)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top