2:55

Каломнинг ижрочилари бўлмоқчимисиз?

MP3

Салом азизлар. Худо Довудни “Менинг кўнглимдаги киши” деб аташининг сабабларидан бири бу – Довуднинг ҳар куни Унинг Каломини мутолаа қилганидир. У шундай деган, “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр-хаёлимда менинг.” (Забур 118:97) Худонинг ҳақиқатлари ҳақида жиддий ўйлаш ибодатларга жавоб олиш ва муваффақиятли ҳаётнинг қалитидир.

Агар биз амалда қўлламасак қабул қилиш, ўқиш, ўрганиш, ёдда сақлаш ва у ҳақда фикр юритиш ҳаммаси бефойдадир. Биз “каломнинг ижрочилари” бўлишимиз керак. Бу энг қийин қадамдир, чунки Шайтон бунга қарши кескин курашади. У сизнинг Каломни ўрганишингиз билан иши йўқ. Лекин у буни амалга оширмоқчи бўлганингизда жуда қаттиқ қаршилик қилади.

Биз агар бирор жойда бирор ҳақиқатни эшитган бўлсак, ўқиган бўлсак, ёки ўрганган бўлсак, буни ўзлаштирганмиз деб ўзимизни алдаймиз. Исо шундай деган, “Энди ким Менинг сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман.” (Матто 7:24) Исо Худонинг марҳамати фақатгина Каломни эшитишдан эмас, балки уни бажо келтиришдан келишини таъкидлаб ўтган. У шундай деган, “Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар.”(Юҳанно 13:17)

Шахсан қўллашимизга тўсқинлик қилаётган бошқа бир сабаб бу қийин ёки оғриқли бўлишидир. Ҳақиқат сизни озод қилади, аммо аввал у сизни қайғули қилиши керак. Худонинг Каломи бизнинг интилишларимизни очиб беради, камчиликларимизни аниқ кўрсатади, гуноҳимизга танбеҳ беради ва бизни ўзгаришимизни кутади. Ўзгаришга қарши туришимиз инсон табиатидир, шунинг учун ҳам Худо Каломини амалда ижро этиш жуда мушкул ишдир. Шунинг учун ҳам шахсий амалиётларингизни бирор киши билан бўлишишингиз муҳимдир.

Мен Каломни муҳокама қилиш учун бирор гуруҳ бўлишини ҳоҳлайман. Биз ўзимиз ўрганолмаган нарсаларни бошқалардан ўрганишимиз мумкин. Бошқалар бизга бирор нарсани эътибордан четда қолдирган бўлсак, уни ўрганишимизга ва уни амалда қўллашга ёрдам берадилар. “Калом ижрочиси” бўлишнинг энг яхши йўли бу Каломни ўқиб, ўрганиб ва мутолаа қилиб бўлганингиздан кейин, уни амалга ошириш учун ҳаракат босқичларини ёзиб чиқишингиздир.

Чиндан нима ҳоҳлаётганингизни ёзиш одатини шакллантиринг. Ушбу ҳаракат босқичи шахсий, яъни фақат ўзингизга тегишли, амалий, яъни сиз бажара олишингиз мумкин бўлган ва исботли, яъни бажаришингиз учун муддат бўлиши керак. Ҳар бир тадбиқ қилишингиз сизнинг Худо ва бошқалар билан муносабатингизга ёки шахсий характерингизга боғлиқ бўлиши мумкин. Сиз ҳали амалга оширмаган аммо Худо сизга аллақачон айтган қайси ҳаракатни ҳали бошламагансиз?

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top