Салом азизлар. Биз душманнинг тўқмоғи ва болғаси орқали шакллантириладиган қимматли тошга ўхшаймиз. Агар заргарнинг тўқмоғи бизнинг нотекис қирраларимизни текислашга кучсизлик қилса, Худо катта тўқмоқни ишлатади. Агар биз янада қайсар бўлсак, Худо юлиб ташловчи болғани ишлатади. У нима керак бўлса, ўшани ишлатади.
Ҳар бир муаммо характер шакллантириш учун имкониятдир ва у қанчалик қийин бўлса, руҳий мускул ва ахлоқий таянч қуриш шунчалик буюк бўлади. Павлус шундай деган, “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади.” (Римликларга 5:3-4) Ташқаридан ҳаётингизда нималар содир бўлиши, ичингизда нималар содир бўлаётганидек муҳим эмас.
Вазиятлар вақтинчалик, аммо характерингиз эса абадий қолади. Муқаддас Калом синовларни кўпинча камчиликларни куйдириб ташлайдиган темирчининг оловига ўхшатади. Бутрус шундай деган, “Бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади.” (1 Бутрус 1:7) Заргардан шундай сўрабдилар, “Кумушни софлигини қаердан биласиз?” У шундай жавоб берибди, “Агар мен унда ўз аксимни кўрсам.” Агар сиз синовлар орқали тобланган бўлсангиз, кишилар сизда Исонинг аксини кўрадилар.
Ёқуб шундай деган, “Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади.” (Ёқуб 1:3) Худо сизни Исога ўхшашингизни ҳоҳлар экан, У сизни Исо ўтган йўллардан ўтказади. У ёлғизлик, васваса, стресс, танқид, рад этилиш ва бир қанча бошқа муаммолар. Муқаддас Калом Исо “бўйсунишни қийинчилик орқали ўрганди” ва “қийинчилик орқали мукаммал бўлди” дейди. Нима учун Худо бизни Ўзининг Ўғли юрган йўллардан озод қилиши керак экан? Павлус шундай деган, “Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз.”(Римликларга 8:17)
Муаммолар шунчаки Худо ҳоҳлаган нарсани яратмайди. Кўп инсонлар яхшироқ ўзгаришдан кўра ғамгин бўладилар ва ҳеч қачон ўсолмайдилар. Сиз уларга худди Исо жавоб берганидек жавоб беришингиз керак. Худо сиз учун нима энг яхши эканлигини ва қалбингизда қандай энг яхши қизиқишларингиз борлигини билади. Худо Еремиёга шундай деган, “Менинг сен учун режаларим сенга зарар келтириш учун эмас, балки сени гуллаб яшнатиб, сенга умид ва келажак бериши учундир.” (Йеремия 29:11) Юсуф уни қулликка сотиб юборган биродарларига сўзлаганида бу ҳақиқатни аллақачон тушунганди, “Сизлар менга ёмонлик ният қилган эдингизлар, лекин Худо буни яхши ниятга айлантириб юборди.” (Ибтидо 50:20) Ҳезекиё ҳам ҳаёти хавф остида бўлганида айнан шу ҳақиқатни англаганди, “Менинг қийин кунларни бошимдан кечирганим менинг яхшилигим учун содир бўлди.” (Ишайъё 38:17) Агар Худо сизнинг енгиллик учун қилаётган илтижоларингизни эшитмаётган бўлса, шуни билингки, “Худо эса Ўзининг муқаддаслигидан баҳраманд бўлишимиз учун, манфаатимиз учун танбеҳ қиляпти.” (Ибронийларга 12:10)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.