3:19

Васвасали фикрлар ва айбдорлик ҳиссиёти

MP3

Салом азизлар. Кўпгина Масиҳийлар васвасали фикрлардан таъсирланиш натижасида ундан қутулолмасдан ўзларини айбдор ҳис қиладилар. Улар васвасага тушганликлари сабабли айбдор бўладилар. Бу етукликни нотўғри тушунишдир. Сиз ҳеч қачон васвасалардан бутунлай ҳалос бўлолмайсиз. Баъзи жиҳатдан васвасани мақтов сифатида қабул қилишингиз мумкин. Шайтон аллақачон унинг иродасини амалга ошираётган кишиларни васвасага солмайди; бундай кишилар аллақачон уникидирлар. Васваса ожизлик ва дунёвийлик эмас, шайтон сиздан нафратланишининг белгисидир. Ундан ташқари васваса йиқилган дунёда яшаётган ва оддий инсонлар эканлигимизнинг белгисидир. Васваса оқибатида ҳайратга тушиб, ҳаяжонланиб ёки кўнглингиз тушмасин.

Васвасалардан қутулиб бўлмасликни яхшилаб тушуниб олинг; ундан бутунлай сақлана олмасликни тушунинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.”(1 Коринфликларга 10:13)

Васвасага тушиш гуноҳ эмас. Исо васвасага тушган, аммо У ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. Васваса агар сиз унга берилсангизгина гуноҳ бўлади. Мартин Лютер айтганидек, “Сиз тепангизда учаётган қушлардан қутулолмайсиз, аммо уларга бошингизда ин қуришига йўл қўймаслигингиз мумкин.” Сиз Шайтоннинг фикрларни йўллашидан қутулолмайсиз, аммо сиз уларда яшамай ва ҳаракат қилмай оласиз. Масалан, кўп кишилар жинсий жозибадорлик ва жисмонан гўзаллик билан, эҳтиросга берилишни адаштирадилар. Худо ҳар биримизни жинсий кишилар қилиб яратди ва бу жуда яхшидир. Жозибадорлик ва гўзаллик табиий, доимий ва Худонинг жисмоний қиёфага берган марҳамати бўлса, эҳтиросга берилиш эса ҳоҳиш ва истакнинг ихтиёрий ҳаракатидир. Эҳтирос бу танангиз билан нима қилишингиз учун онгингиздаги танловдир. Сиз гуноҳ қилишни ҳоҳламасдан туриб гўзалликка берилишингиз ёки эҳтирос уйғотишингиз мумкин. Кўпгина кишилар, айниқса Масиҳий йигитлар, уларнинг Худо берган табиатлари натижасида ўзларини айбдор ҳис қилишлари мумкин. Қачонки улар жозибадор аёлни кўрсалар, улар буни эҳтирос деб ўйлайдилар ва бундай уялиб ўзларини қоралайдилар.

Лекин жозибадорлик агар сиз унга берилмасангиз гуноҳ эмас. Аслида, Худога қанчалик яқинлашсангиз, Шайтон сизни шунчалик васвасага солади. Сиз Худонинг фарзанди бўлган вақтдан бошлаб Шайтон, банда гуруҳини ёлловчи киши сифатида, сиз учун “шартнома” тузади. Сиз унинг душманисиз ва у сизнинг йиқилишингиз учун режалар тузади. Баъзан ибодат қилаётганингизда Шайтон сизни тушунарсиз ҳолатга қўяди ва айбдорликни ҳис қилишингиз учун ва сизни чалғитиш учун ёвуз фикрларни беради.

Бунинг оқибатида хавотирга тушиб ўзингизни айбдор ҳис қилманг, балки билингки Шайтон ибодатларингиздан қўрқади ва уни тўхтатиш учун ҳар қандай ишни қилишга тайёр бўлади. “Қандай қилиб бундай фикр ҳақида ўйлашим мумкин?” дейиш ўрнига буни Шайтон томонидан чалғитиш сифатида қабул қилинг ва дарҳол Худога диққат қилинг. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top