Салом азизлар. Етукликка эришиш учун қисқа йўл йўқдир. Балоғат ёшига етиш учун йиллар керак ҳамда меванинг етилиб пишиши учун тўлиқ бир давр керак бўлади. Бу ҳақиқат Руҳ меваси учун ҳам тўғри келади. Масиҳдек характернинг шаклланишига шошиб бўлмайди. Руҳий ўсиш жисмоний ўсишдек вақт талаб қилади. Агар мевани тез пишиб етилишига ҳаракат қилсангиз, у ўзининг таъмини йўқотади.
Америкада помидорлар хом бўлганда узилади, шунда улар омборларга ташилаётганда эзилиб кетмайди. Кейин сотилишдан олдин қизариши учун уларга CO2 газидан сепилади. Газланган помидорларни ейиш мумкин, лекин улар секин етилиб пишган помидорлардек мазали бўлмайди. Биз қанчалик тез етукликка эришиш ҳақида ўйласак, Худо қанчалик кучли бўлиб етишишимиз ҳақида ўйлайди. Худо ҳаётимизга абадиятдан ва абадият учун қарайди, шунинг учун ҳам У ҳеч қачон шошмайди.
Лейн Адамс руҳий ўсишни Жанубий Тинч Океанидаги оролларни озод қилиш учун Иттифоқлар Иккинчи Жаҳон Урушида қўллаган стратегияга ўхшатади. Авваламбор, улар оролга яхши муомалада бўлиб, кемалардан душман қалъаларини бомбардимон қиладилар. Кейин эса, кичик сув флоти оролни эгаллаб олади ва оролнинг денгиз соҳилида уни бошқариш учун база ўрнатишади. База ўрнатилганидан кейин улар оролни озод қилиш учун узоқ муддатли жараённи бошлайдилар. Кейинчалик бутун орол назорат остига олинади. Лейн Адамс буни шундай қиёслайди: Масиҳ бизнинг ҳаётимизни тавба қилгунимизда эгаллаши учун, биз ҳал қилолмайдиган баъзи муаммолар орқали бизни юмшатиши керак. Баъзи кишилар Масиҳга қалб эшикларини биринчи таққиллатишда очиб берадилар, кўпчилигимиз қаршилик қиламиз ва ҳимояланамиз. Тавба қилишмиздан олдинги тажрибамиз Исонинг “Қаранг! Мен эшик олдида турибман ва бомба ёғдирмоқчиман” дейишидир.
Ҳаётингизни Масиҳга очганингиздан кейин, Худо сизнинг ҳаётингизда база қуради. Сиз ҳаётингизни ҳаммасини таслим қилганман деб ўйлашингиз мумкин, аммо ҳаётингизда сиз бехабар бўлган бир қанча қирралар бор. Сиз Худога фақатгина ўша вақтнинг ўзида сизга маълум бўлган нарсаларнигина бера олишингиз мумкин. Бу яхши. Масиҳ база ўрнатганидан кейин, У вақт ўтиши билан ҳаётингизнинг ҳамма қирраларини эгаллаб олишни бошлайди. Бир қанча қийинчиликлар ва урушлар бўлиб ўтиши мумкин, аммо натижа ҳеч қачон шубҳали бўлмайди. Худо шундай ваъда берган, “Худо сизларда бошлаган хайрли ишни то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман.” (Филиппиликларга 1:6)
Шогирдлик ҳам Масиҳга ўхшаб бориш жараёнидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.” (Эфесликларга 4:13) Масиҳга ўхшашингиз сизнинг манзилингиздир, лекин сизнинг саёҳатингиз бутун умр давом этади.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.