3:21

Тезда ўзлаштириладиган одатлар бўлмайди

MP3

Салом азизлар. Ҳар бир ўзгариш қандайдир йўқатилишга олиб келади: сиз янги йўлда яшашингиз учун эски йўлдан воз кечишингиз керак. Олдинги йўлимиз ўзини оқламаган бўлсада, биз ушбу йўқотилишдан қўрқамиз, чунки худди йиртилган ботинкага ўхшаб улар биз учун таниш ва энг камида қулайроқдир. Кишилар кўпинча шахсиятларини ўзларининг камчиликлари атрофида қуришади. Биз “Бу менинг бўлганимдир …” ва “Мен шундайман …” дейдилар. Номаълум хавотир шундан иборатки, агар мен одатим, оғриғим ёки уятимдан воз кечсам, ким бўлиб етишаман? Ушбу қўрқув сизнинг ўсишингизни секинлаштиради. Одатлар етишиши учун вақт талаб қилади. Ёдингизда бўлсинки, сизнинг характерингиз бутун одатларингизнинг йиғиндисидир.

Сиз одатан мулойим, яъни мулойимликни у ҳақда ўйламасдан бажармасангиз, мулойимликка даъво қилолмайсиз. Сиз ҳар доим самимий бўлмасангиз, самимийликка даъво қилолмайсиз. Рафиқасига кўпинча содиқ бўлган эр, унга доимо содиқ эмас. Сизнинг одатларингиз сизнинг характерингизни белгилайди. Масиҳга ўхшаш характерни шакллантиришнинг фақат бир йўли бор: Сиз уларни машқ қилишингиз керак – ва бу вақт талаб қилади. Тезда ўзлаштириладиган одатлар бўлмайди. Павлус Тимўтийни шундай огоҳлантирган, “Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла.” (1 Тимўтийга 4:15)

Агар сиз бирор нарсани узоқ вақт давомида машқ қилсангиз, сиз уни яхши ўзлаштирасиз. Такрорлаш характер ва маҳоратнинг онасидир. Ушбу характер шакллантирадиган одатлар “руҳий интизом” деб номланади ва буни ўргатадиган бир қанча китоблар мавжуд. Руҳий етукликка ўсиб борар экансиз, ушбу жараёнда Худога ҳамкор бўлишингиз учун бир қанча йўллар бор. Ҳаттоки сиз буни ҳис қилмасангиз ҳам Худо ҳаётингизда ишлайди. Руҳий ўсиш баъзида зерикарли иш бўлиб, кичкина қадамлар асосида амалга ошади. Яхши томонга ўзгаришни кутинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ер юзида ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва даври бўлади.” (Воиз 3:1)

Руҳий ҳаётингизда ҳам фасллар бўлади. Баъзида сизда қисқа ва кескин ўсиш бўлади ва кейинчалик барқарорлик ва синовлар келади.

Сиз қайси муаммолар, одатлар ва оғриқлардан мўъжизали тарзда қутулишни ҳоҳлайсиз? Мўъжиза ҳақида ибодат қилиш яхши, лекин натижа вақт ўтиши билан ўзгариш орқали келса, кўнглингиз чўкмасин. Вақт ўтиши билан, секин ва барқарор оқим жуда қаттиқ тошни ҳам синдиради ва катта тошларни кичик тошчаларга айлантиради. Вақт ўтиши билан кичик шохча баландлиги юз метрдан ошадиган баҳайбат дарахтга айланиши мумкин. Худо сизга Ўзи ва сиз ҳақингизда, ҳаёт, муносабатлар ва бошқа нарсалар ҳақида ўргатган ҳар бир дарсини қайд қилиб боринг. Буларни қайта кўриб чиқиш ва ёдга олиш ҳамда кейинги авлодга қолдириш учун қайд қилиб боринг. Дарсларни такрорлашимизнинг сабаби биз уларни унутишимиздир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак.” (Ибронийларга 2:1)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top