2:58

Xудо сенда ғайритабиий хаётни тикламоқда

MP3

“Исо қайиқдан чиққанда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетиб, хасталарига шифо берди.” (Матто 14:14) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Xудо бермоқчи бўлган нарсаларни бирданига бизларга жойлаб қўйишини Раббий билан сурган хаётимиз мобайнида билиб олдик. Баъзи нарсаларнинг ўсиши учун вақт керак бўлади. Имонда етук бўлиб ўсиб бораркансaн баъзи қилган хатоларингни қайтадан қилмасликка харакат қиласан. Ғайритабиийликка йўл бу -Xудонинг севгисидир. Исо хамма ишларини Отанинг мухаббатидан илхомланиб қилди. Севги бу амал қилувчи қудратдир. Aгар кимнидир севсанг фақат сўзда эмас амалда кўрсатишинг керак. Исо хасталарни кўрганда уларга рахми келди. Биз Xудонинг севгиси шартсиз бўлгани яъни хеч нарса талаб қилмагани учун уни агапе деб атаймиз. Қаерда севги бўлса ўша ерда Xудонинг қудрати амал қилади. Муқаддас Каломда Исо худбинлик эмас рахм- шавқат билан харакат қилгани ёзилган. У Ўз шухрати учун эмас Отанинг мухаббатини кўрсатиш учун ишларини қилган. Сен қиладиган ишларингни қайси ниятда қиласан? Агар Xудо севгисидан бўлак бошқа нарса бўлса унда буни Xудо фош қилади. Севги мангудир. (Юханно 3:16) »Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин »

Aмос китобининг 3-бобида » Икки киши келишиб олгандан кейингина бирга йўлга тушади.» Биз Xудонинг Каломи билан келишиб олиш хақида вахийга эга бўлишимиз керак. Сен Унинг қиёфасида Унга ўхшаш бўлиб яратилгансан. Худо сени Ўзи билан келишиш учун яратган. Худонинг Каломига нисбатан қандайдир тўғри келмайдиган ёки салбий фикрларинг бўлса ўшаларни тўғрилаб олишинг керак. Худо билан бир бўлсанг унинг қудрати хаётингга келиши учун шай бўлиб турибди.

»Масиҳнинг шарофати билан биз Худо ваъда қилган баракаларни олдик. Энди сизлар бузғунчи эҳтирослар дастидан авж олган бу дунёнинг ахлоқсизлигидан қочиб, Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўла оласизлар.»

Илохийликка олиб борувчи йўл –мухаббат эканини билиб олиб Xудо билан келишиб , рози бўлиб бирлашиб олдик, ЭНДИ, бизлар Унинг илохий табиатидан бахраманд бўла оламиз. Мўъжизалар илохий табиатнинг бир бўлагидир. Бу энди сенинг иккинчи ривожланиши керак бўлган табиатинг эмас, бу аллақачон сенда бор бўлган табиатдир. Мўъжизалар аъзойи -баданинг учун хаво кабидир. Тананг учун хаво қанчалик зарур бўлса энди ғайритабиийлик хам Xудо билан сурадиган умринг учун шунчалик зарурдир. Худонинг инояти туфайли сен Масихнинг ўлими тирилиши ва юксалишига шериксан. Ғайритабиийликда хам бизлар Xyдо истагандек яшашимиз мумкин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top