2:00

Ўй-фикрлар ва Xудонинг овози

MP3

“Эгамиз шундай демоқда: “Сизларнинг фикрингиз Меники эмас, Менинг йўлларим сизларники эмас.”” (Ишаё 55:8) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Худо бизга фикрларимиз орқали хам гапириши мумкин. Фикрлар Xудоники эканлигини қандай билсак бўлади? Инсон ақл-бовар қилмас нарсалар бўлади. Шундай пайтлар бўладики Xудо фикрингга қандайдир ғояни солиб қўяди.

Фикрларинг орасида Xудонинг овози нима қилади? Инсонлap, қандайдир жой ёки нарсалар хақида фикрларимизни бошқа томонга буради. Фикpларимизни тўғрилаши ёки бутунлай яксон қилиб ташлаши мумкин. Худо оддий фикрлар бериб тижорат ишларини бошлаб юбориши мумкин.

Худо оддий фикрлар орқали инсонлар хаётида мўъжизалар қилиб юборганини эшитганман. Худонинг фикрлари таъсирида қандай ишларни қилиб юборишинг мумкин? Улар сени Xудо каби фикрлашга ва Xудо билан хамкорликда фикр юритишингга қувватлаши мумкин. Худонинг фикрлари орқали хеч қачон билмаган сенга бутунлай номаълум бўлган нарсаларни англай бошлашинг мумкин.

(1- Коринфликлар 2:9) Биз Муқаддас Битикларда ёзилган сирли режа ҳақида гапиряпмиз: “Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни, Худо Ўзини севганлар учун тайёрлаб қўйган.” Xудо фикрлари орқали Ўз Йўлларини очиб беради. Унинг Шохлиги хаётингга мана шундай келади.

Худонинг фикрлари ўйларингда хокимлик қилади. Биз бу фикрлар Xудодан эканлигини биламиз чунки улар йўқ бўлиб кетмайди. Худо Ўз фикрлари орқали хаётинг учун ечимлар бериши мумкин.

Ибодат.

Отажоним мени Ўз фикрларингдан огох қилиб турганинг учун рахмат. Фикрларим орқали хаётимни ўзгартираётганинг учун хам рахмат айтаман. Мен хаётим учун нима қилишни ва нима деб гапиришим кераклигини биламан. Сен менга уларни очиб берганинг учун менга хаммаси аёндир. Исо Номидан, омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top