“Йўл–йўриқ кўрсатувчиси бўлмаган халқ ҳалок бўлади, маслаҳатчилар кўп бўлса, ғалаба келади.” (Маталлар 11:14) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.
Худо бизга Ўзига хос маслахат орқали хам гапириши мумкин. Худо баъзан сенга бошқалар орқали хам гапириши мумкин. Хаётимизда бизга очилмаган, биз хали нима қилишни билмай юрадиган пайтлар хам бўлади. Маслахат бизларга хар томонда ётган паззл бўлакчаларининг умумий кўринишини кўришга ёрдам беради.
Маслахатдан мақсад нима? Маслахат мақсадларни рўёбга чиқаради. Маслахатсиз қилинган ишнинг охири вой бўлади. Кўп кишиларнинг жуда кўп мақсадлари бор, лекин улар бемаслахат иш юритишади, шунинг учун хаётда уларнинг кўнгли хеч хам ёришмайди. Агар сен хокимиятга эга бўлиб , кўпчиликка маслахат берадиган маъсулиятга эга бўлсанг атрофингда маслахатчилар кўпроқ бўлишига ахамият бер.
Маслахатчиларинг кўп бўлса ишларинг яхши кетади. Ташкилотда хам кенгашчилар маслахати бўлмаса унинг тараққиёти сўниб қолишини хаётда хам кўрганмиз. Маслахатга қулоқ солмаган ўз билганидан қолмайди. Худо исён ичида бўлмайди. Ундай кишиларни бўсаға оғзида омадсизлик кутиб туради. Призидентни нима собит қилиб туради?
Унинг қайси маслахатчига қулоқ солгани бошқалардан алохида ажратиб туради. Биз хамма нарсани билмаймиз, агар ўзингни хамма нарсани биладиган қилиб тутадиган бўлсанг, аллақачон йиқилган бўласан. Хар бир омадли тижорат ортидан маслахатчилар туради. Оқсоқоллар кенгаши яъни маслахатчилари кўп бўлган жамоат омадли бўлади.
Xaётда хам маслахатга қулоқ солганлар омаднинг юқори чўққиларида юришади.
Ташкилотда эса Xудо бир ўзингга эмас кўпроқ маслахат орқали гапиради. Maслахатчилар йиғилганда ғоя яхшироқ бўлиши учун мухокама қилиниб, хар томонлама кўриб чиқилади. Маслахат мақсадни обод қилгани учун кишилар хаётига осойишталик келтиради. Маталлар 15:22 Маслаҳат бўлмаган жойда иш юришмайди, маслаҳатчи кўп бўлса, муваффақиятли бўлади. Худонинг маслахатларини тушиниб олсанг мақсадларинг амалга ошади.
Ибодат.
Oтажон, тақводор маслахатлар учун рахмат айтаман. Маслахатларни таъбирлай олиш учун ибодат қиламан. Хаётим учун қўйилган кишиларнинг маслахатларини танқид қилиб қўймайин. Исо Номидан, омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.