2:45

Ички хис ва Xудонинг овози

MP3

“Ким юракларга донолик берган? Каллага ақл–идрокни ким солиб қўйган? Қалбга тушинишни солган ким?” (Аюб 38:36) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Худо бизга ички хис орқали гапиради ва бу Унинг гапириш йўлларидан биридир. Бу хақида оятларда аниқ қилиб ёритилган. Ички хис — хеч қандай маълумотсиз бирданига тушиниб олиш қобилиятидир. Бу Муқаддас Китобда ички гувохлик деб аталади.

Худонинг бундай йўл орқали гапириши жуда хам ажойиб. Сен бирор нарсани қилганингда ўшани олдин хам қилгандек сезганмисан? Жисмоний оламда бирор нарсани ўрганмоқчи бўлсанг уни қайта қайта қилиб ўрганишингга тўғри келади, агар такрорлашни бас қилсанг ўргана олмайсан.

Сен ўрганмасдан туриб бирданига ўз-ўзидан қилиб кетавермайсан. Xудодан бўлган ички хис туйғу эса инстинктдан фарқ қилади. Худонинг овозини таниб олишда давом этаверсанг ички хисларга сезгир бўласан. Сен ички хисларингга ишонишни бошлайсан, чунки бу хақида сен тажрибага эга бўлдинг ва сенга у исботини кўрсатган.

Ички хис орқали тушинишга, фахмлашга эга бўласан. Мисол учун қудуқ ёнидаги аёл Исонинг айтиб берган сўзлари орқали Унинг пайғамбар эканлигини пайқаб олди. Бошқача қилиб айтганда у Xудонинг овозини таниб қолди. (Юханно 4:16- 19). Бориб, эрингни бу ерга чақириб кел, — деди Исо. — Менинг эрим йўқ, — деди аёл. — Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо. — Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг! — Ҳазрат, Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл.

Павлус ваъз қилаётганида туғма майиб кишининг соғайишига имони борлигини пайқаб қолди. (Хаворийлар 14:9) »Листра шаҳрида бир одам бўлиб, оёқларини қимирлата олмасдан ўтирарди. У туғма майиб бўлиб, ҳеч қачон юрмаган эди. Павлус гапираётганда, у қулоқ солиб ўтирган эди. Павлус унга тикилиб қаради. У одамнинг шифо топишига ишончи борлигини кўриб, унга баланд овозда деди— Ўрнингдан тур! У одам сакраб ўрнидан турди–да, юра бошлади.» Бу ерда ички хис пайқаш билан бирга ишлаганини кўрдик. Худонинг овозини эшитсанг уни бажаришдан юз ўгирма. Душман Xудо берган сўзни мана шундай қилиб ўғирлаб кетади. Ички xисни ақл билан ўрганиб бўлмайди. Cен уни ақлинг билан ўрганишингга хожат йўқ. Сен уни илохий равишда биласан. Xудо айтганига ишон ва уни амалда қил.

Ибодат.

Oта, овозингга, ички гувохликка сезгир бўлишим учун ёрдам беришингни сўрайман. Xаётимда ишлаётганингни пайқаб олишим учун овозингни тушиниб олай, буни қилишим учун Ўзинг менга ёрдам бер. Исо Номидан, омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top