2:28

Фаришталар ва Xудонинг овози

MP3

“Элизаветанинг ҳомиласи олти ойлик бўлганда, Худо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира деган шаҳрига, Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди.” (Луқо 1:26 -27) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Муқаддас Китобдан Xудованд фаришталар орқали гапириши мумкинлигини кўрдик. Фаришталар ким? Фаришталар чиндан хам мавжудми? Агар исминг Марям бўлганда бу саволга ха, улар чиндан мавжуд деб айтган бўлардинг. Исминг Закариё бўлганда бу саволга ха деб жавоб айтган бўлардинг. Фаришталар чиндан хам мавжуд.

Фаришталар илохий мавжудот бўлиб, Xудонинг хокимияти остида хизмат қилишади. Улар жамоат ва сен учун хам қўйилган. Бош фаришта, Жаброил Марямга Xудонинг уруғи унинг қорнида бўлиши хақида хабар етказди. Фаришталарни кўриш учун Марям бўлишинг шарт эмас. Кўп одамлар ва хатто ўзим хам фаришталарни кўрганман. Улар Xудо томонидан бизга хабаp етказиш хизматини ўташ учун тайинланган.

Фаришталарнинг хаммаси хам қанотли эмас. Мен касал бўлиб ётган бир аёлнинг гувохлигини эслаб тураман. Бир киши у ётган уйнинг эшигини таққилатади, ўша аёл эшикни тақиллатганда кираверишни айтади. У киши келиб, аёл ётган хонани йиғиштириб, бузилиб ётган уй жизохларини созлай бошлайди. Ўша киши нимага тегинса ўша нарсалар Xудонинг хузуридаги нурдек порлаб кетаpди.

У ётган хонанинг атмосфераси бутунлай ўзгариб кетди. Унинг уйини тозалаб, овқат тайёрлаб берди. У аёлга қараб яна бошқа нарса керакми деб сўрaди. Аёл ўша кишининг бошқача эканлигини пайқаб қолди. Унинг овозидан Xудонинг сокинлигини сезиб турарди. Унинг овозида ғамхўрлик ва қудрат сезиларди. У киши кетгандан сўнг ётоқхонасига кирдида уйқуга кетди ва жуда яхши дам олди.

У махалласидаги хонадонларга ёрдам бериш ташкилотига телефон қилди ва ёрдам бериш учун киши юборганига рахмат айтди, лекин улар хеч кимни юборишмаганини айтишди. У мўъжизавий йўл билан шифоланганди, чунки Xудо унга хизмат қилиш учун фариштасини юборган эди. (Ибронийлар 13:2). Меҳмондўстликни унутманглар.

Зеро, меҳмондўст бўлган баъзи одамлар ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни меҳмон қилишган. Келинглар фаришталар хизматига очиқ бўлайлик. Улар Xудо томондан бизга хизмат қилиш учун гапирадилар.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top