3:03

Қобилиятларимиз

MP3

Салом азизлар. Худо сизни дунёда бошқа нусхасиз яратди. Ҳеч кимда сизни ягона шакллантирган омилларнинг ҳаммаси мавжуд эмас. Бу дегани дунёда ҳеч ким Худо сиз учун берган вазифани бажаролмайди. Агар сиз Масиҳ Танасига ўзингизнинг ягона ҳиссангизни қўшсангиз, у яратилмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир. Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.” (1 Коринфликларга 12:4-6)

Олдинги дастурда буларнинг иккитасини кўриб чиқдик: сизнинг руҳий инъомларингиз ва сизнинг қалбингиз. Ҳозир биз бошқаларини кўриб чиқамиз. Қобилиятларингизни қўллашингиз. Сизнинг қобилиятларингиз сизга туғилганингизда берилгандир. Баъзи кишиларда табиий сўзлаш қобилияти бор: улар туғилганда гапириб туғиладилар! Бошқа кишиларда атлетик қобилият бор ва улар жисмонан катта ютуқларга эришадилар.

Бошқалар эса математика ёки мусиқа ёки механика бўйича қобилиятлидирлар.

Худо шаҳодат чодирини ва ибодат учун керак бўладиган нарсаларни яратишни ҳоҳлаганида, У барча қобилиятларга эга бўлган ҳунармандлар ва бунёдкорларни шакллантирган эди. Бугунги кунда ҳам Худо кишиларни Унга шундай хизмат қилишларини истайди.

Барча қобилиятларимиз Худодан келади. Ҳаттоки илгари гуноҳ қилишга мойил қобилиятларимиз ҳам Худодандир; улар фақат нотўғри йўлда ишлатилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз.”(Римликларга 12:6) Табиий қобилиятларингиз Худодан экан, улар руҳий инъомларингиз каби муҳим ва руҳийдир. Фарқи шундаки, табиий қобилиятларингиз туғилганингизда берилгандир

Хизмат қилишни ҳоҳламайдиган кишиларнинг узрлари “Менда ишлатишим учун қобилиятим йўқ” дейишдир. Бу кулгилидир. Сизда ҳали ишлатилмаган, очилмаган юзлаб қобилиятлар ичингизда тўпланиб ётибди. Изланишлар шуни кўрсатадики, ўртача кишида 500 дан 700 гача турли маҳорат ва қобилиятлар бор. Бу сиз ўйлаганингиздан анча кўпдир. Масалан, сизнинг онгингиз 100 триллион далилни сақлай олади. Сизнинг онгингиз бир сонияда 15 000 қарорни қайта ишлай олади. Ҳазм қилиш тизими ҳам шундай. Сизнинг бурнингиз 10 000 дан ортиқ ҳидни фарқлай олади.

Сизнинг тегиш сезгингиз 1 см-нинг 1/10000гача аниқликдаги нарсани сеза олади. Сизнинг тилингиз бирор дорини 1 парчасини сувнинг 2 миллион парчасида бўлганигача сеза олади. Сиз бир қанча қобилятларга эга бўлиб Худонинг ажойиб ихтиросисиз. Жамоатнинг маъсулиятларидан бири сизнинг қобилиятларингизни аниқлаб уни Худога хизмат қилишга йўналтишидир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top