3:29

Ким буюкроқ?

MP3

Салом азизлар. Дунё буюкликни куч, мол-давлат, шон-шуҳрат ва мансаб билан белгилайди. Лекин Исо буюкликни мансаб билан эмас, балки хизмат билан ўлчади. Худо сизнинг буюклигингизни қанча кишилар сизга хизмат қилиши билан эмас, сиз қанча кишига хизмат қилишингиз билан ўлчайди. Бу дунёнинг буюклик ҳақидаги фикрига шунчалик қаршики, буни тушунишимиз ва амалда қўллашда кўпинча қийналамиз.

Ҳаворийлар ким буюклиги ҳақида баҳслашган эдилар ва 2000 йилдан кейин, яъни ҳозир ҳам баъзи жамоатларда мансаб ва ҳокимиятга эга бўлиш учун рақобат кучлидир.

Етакчиликка оид минглаб китоблар ёзилган, аммо хизматкорлик ҳақида жуда кам китоб бор. Ҳамма бошқаришни ҳоҳлайди; ҳеч ким хизматкор бўлишни истамайди. Ҳаттоки Масиҳийлар ҳам оддий хизматкор эмас, балки “хизматкор-етакловчи” бўлишни исташади. Лекин Исодек бўлиш хизматкор бўлиш демакдир.

У ўзини шундай атаган. Шаклингизни билишингиз Худога хизмат қилишингиз учун муҳим бўлгани каби, хизматкор қалбига эга бўлиш янада муҳимдир. Ёдингизда бўлсинки, Худо сизни ўзингиз ҳақингизда ўйловчи эмас, балки хизмат қилиш учун шакллантирган. Хизматкор қалбига эга бўлмай туриб, сиз шаклингизни шахсий эҳтиёжларингиз учун ишлатасиз. Шу билан бирга сиз буни баъзи эҳтиёжларингизни қондирилмаслиги учун ҳам узр сифатида ишлатасиз.

Худо бизга биз шакллантирилмаган йўлларда хизмат қилишни сўраши орқали қалбимизни синаб кўради. Агар бирор кишини чуқурликка тушиб кетганини кўрсангиз, унга “Менга хизмат қилиш ва шафқат кўрсатиш инъоми йўқ” дейишингиз ўрнига, Худо сиздан унга ёрдам беришингизни истайди. Сиз бирор вазифа учун инъомланмаган бўлсангиз ҳам агар бу вазифани бажариш бошқа инъомли киши бўлмаса, сиз буни бажаришга чақирилишингиз мумкин. Сизнинг асосий хизматингиз шаклингиз ичида бўлиши мумкин, аммо иккинчи даражали хизматингиз эса ўша вақтда чақирилганда бажаришингиз мумкин бўлган хизматингиздир. Сизнинг шаклингиз сизнинг хизматингизни очиб берса, сиздаги хизматкорлик қалби эса сизнинг етуклигингизни очиб беради. Йиғилишдан сўнг ахлатларни йиғиштириб олиш ва стулларни жой-жойига қўйиш учун бирор махсус қобилият керак эмас. Ҳар бир киши ҳам хизматкор бўла олади. Керак бўладиган нарса бу характердир.

Бутун умр жамоатда хизмат қилиб хизматкор қалбига эга бўлмаслик мумкиндир. Сизда хизматкор қалби бўлиши керак. Сизда хизматкор қалби борлигини қандай билсангиз бўлади? Исо шундай деган, “Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармокан?” (Матто 7:16) Хизматкорлар ўз вақтларини бошқа нарсаларни излаш билан ўтказмасдан, хизмат қилиш учун тайёр бўладилар. Улар хизматга чақирилганда сакраб ўринларидан туриб, унга тайёр бўладилар. Худди аскарга ўхшаб, хизматкорлар ҳам хизматга тайёр туриши керак: “Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди.” (2 Тимўтийга 2:4) Агар сиз фақат сизга қулай бўлган вақтда хизмат қилсангиз, сиз ҳақиқий хизматкор эмассиз. Ҳақиқий хизматкорлар керак бўлган вазифани ҳаттоки у ноқулай бўлган вақтда ҳам бажарадилар. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top