Салом азизлар. Ўзини юксалтириш ва хизматкорлик ҳеч қачон бир-бирига қўшилмайди. Ҳақиқий хизматкорлар ҳеч қачон яхши деб қабул бўлиш ёки олқиш учун хизмат қилмайдилар. Улар фақат Бир Кишининг учун яшайдилар. Павлус айтганидек, “Энди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми?” (Галатияликларга 1:10)
Сиз кишилар эътиборидаги ҳақиқий хизматкорларни кўп тополмайсиз; аслида, улар бундан мумкин бўлса, ҳаттоки сақланадилар. Улар сояда хизмат қилиш билан қониқадилар. Юсуф яққол мисолдир. Юсуф ўзига эътибор қаратмади, балки Потифарга, кейинчалик қамоқдагиларга, кейинчалик Фиръавннинг новвойи ва дастурхон тузатувчисига оддийгина хизмат қилди ва Худо бундай муносабатни марҳаматлади.
Фиръавн Юсуфни бошқарувчи қилиб тайинлаганида ҳам унда хизматкорлик қалби бор эди ва у ҳаттоки уни сотиб юборган акаларига ҳам хизмат қилди.
Афсуски, кўп кишилар ҳозирги кунда хизматкорлардек бошлаб машҳур кишилардек якунлайдилар. Улар фақат кишилар эътиборида бўлиш кишини кўр қилиши мумкинлигини билмаган ҳолда бунга интиладилар.
Сиз бирор қоронғу жойда танилмасдан ва қадрланмасдан хизмат қилаётган бўлишингиз мумкин. Эшитинг: Худо сизни ҳозирги жойга аниқ бир мақсад билан қўйган! У сизнинг сочингизнинг толасигача билади ва сизнинг манзилингизни ҳам билади. Сиз токи У сизни бошқа жойга кўчирмагунигача ўша ерда туришингиз керак. Худо сизни бошқа жойда кўришни ҳоҳласа, У буни сизга билдиради. Сизнинг хизматингиз Худонинг Шоҳлиги учун қадрлидир. “Ҳаётингизнинг ўзи – Масиҳдир. У оламга қайтиб зоҳир бўлгач, сизлар У билан бирга улуғвор тусда зоҳир бўласизлар.” (Колосаликларга 3:4)
Америкада 750дан ортиқ “Машҳурлар Зали” ва 450 дан ортиқ “Кимнинг кими?” нашриётлари бор, лекин сиз у ерда кўп ҳақиқий хизматкорларни тополмайсиз. Ёмон номли бўлишнинг ҳақиқий хизматкорлар учун фарқи йўқ чунки улар машҳурлик билан муҳимлик ўртасидаги фарқни аллақачон тушунганлар. Сизнинг танангизда бир қанча кўриниб турган фазилатлар борки, сиз уларсиз ҳам яшай оласиз. Сизнинг танангизнинг яширин жойлари муҳимроқ ҳисобланади. Бу Масиҳ Танаси учун ҳам тўғри келади.
Энг муҳим хизмат бу кўринмайдиган хизматдир. Жаннатда Худо очиқ равишда бир қанча танилмаган ва номаълум хизматкорларни тақдирлайди. Бу кишилар ташлаб кетилган болалар билан шуғулланувчилар, ётиб қолган кишиларни тозаликларидан бохабар бўлган, ОИТС билан хасталанганларга ҳамширалик қилувчи ва бир қанча минглаб соҳаларда хизмат қилаётган ва биз эшитмаган кишилардир. Буни билганингиздан кейин агар хизматингиз эътиборга олинмаса ёки қабул қилинмаса умидсизланманг. Худога хизмат қилишда давом этинг! “Шунинг учун, эй севимли биродарларим, қаттиқ ва маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз хизматида бўлиб, янада ғайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз фойдасиз бўлмайди.” (1 Коринфликларга 15:58) Ҳаттоки энг кичик хизмат ҳам Худо томонидан эътиборга олиниб мукофотланади. Исонинг сўзларини эсланг: “Кимки шогирдлик ҳурмати деб, буларнинг ҳатто энг кичигига бир пиёла совуқ сувгина ичирса ҳам, чиндан сизларга айтаманки, у эҳсонга сазовор бўлур.”(Матто 10:42)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.