2:55

Ожизлигингизни тан олинг

MP3

Салом азизлар. Ўзингизнинг камчиликларингизни йиғиб олинг. Ҳамма нарсада мукаммал эканингизга бўлган даъвоингиздан воз кечин ва ўзингиз ҳақингизда самимий бўлинг. Рад этилиш ва узрли бўлиб яшаш ўрнига, ўзингизнинг шахсий ожизлигингизни тан олинг. Сиз уларнинг рўйхатини тузишингиз мумкин.

Янги Аҳддаги буюк гувоҳликлар биз соғлом яшашимиз учун нима қилишимиз кераклигини тасвирлайди. Биринчиси, Исога “Сен барҳаёт Худонинг Ўғлисан”(Матто 16:16) деган Бутруснинг гувоҳлигидир. Иккинчиси бутун оломонга қарата, “Эрлар, нима учун бу ишларни қиляпсизлар? Биз ҳам сизларга ўхшаган инсонмиз! Сизлар бу сохта тангриларга топинишдан қайтиб, ер, осмон, денгиз ва ундаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога илтижо қилинглар. Мана биз сизларга етказаётган Хушхабаримиз шу” (Ҳаворийлар 14:15) деган Павлуснинг сўзлари эди. Агар сиз Худодан сизни ишлатишини ҳоҳласангиз, сиз Худо ким эканлигини ва ўзингиз ким эканлигингизни билишингиз керак. Кўпгина масиҳийлар, айниқса етакчилар, иккинчи ҳақиқатни унутадилар:

Биз фақатгина инсонлармиз! Агар сиз буни тан олсангиз, Худо сизни ишлатади, чунки У сизни севади. Ожизлигингизга қаноат қилинг. Павлус шундай деган, “Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат ҳосил қиламан.” (2 Коринфликларга 12:9-10) Бир қарашда бу бирор маъно билдирмайди. Биз ожизлигимизга қаноат ҳосил қилмасдан, улардан озод бўлишни ҳоҳлаймиз. Аммо қаноат қилишимиз Худонинг яхшилигига бўлган имонимизнинг тасдиғидир. Бунинг маъноси шундай, “Худо, Сен мени севасан ва мен учун энг яхши нарса нима эканлигини биласан.”

Павлус бизга ожизлигимизга қаноат қилишимиз учун бир қанча сабабларни айтиб ўтади. Биринчидан, улар бизни Худога таянишимизга ёрдам беради. Худо унинг камчилигини олиб ташлашни рад қилганига ишора қилиб, Павлус шундай деган, “Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат ҳосил қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан.” (2 Коринфликларга 12:9-10) Қачонки сиз ожиз ҳис қилсангиз, Худо сизга Унга таянишингизга ишора қиляпти. Бизнинг ожизлигимиз манманликдан сақлайди.

Улар бизни камтарин қилади. Павлус шундай деган, “Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимда бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди.” (2 Коринфликларга 12:7) Худо кўпинча бизнинг кучимизга бизнинг ожизлигимизни ҳам шерик қилиб қўйиш орқали ўзлигимизни текшириб туради. Чегараланиш бизни тез юриш ва Худодан олдин юришимиздан сақлайди.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top