3:31

Ожизлигингизни самимийлик билан бўлишинг

MP3

Салом азизлар. Хизмат очиқлик билан бошланади. Қанчалик ниқобингизни ечсангиз ва қийинчиликларингизни бўлишсангиз, Худо сизни шунчалик бошқаларга хизмат қилишингизда ишлатиши мумкин. Павлус очиқликни ўз хатларида кўрсатди. У очиқлик билан қуйидагиларни бўлишди: муваффақиятсизлигини: (Римликлар 7:19) ҳиссиётларини: (2 Коринфликлар 6:11) умидсизликларини: (2 Коринфликларга 1:8)

қўрқувларини: (1 Коринфликларга 2:3) Албатта очиқлик хатарли бўлиши мумкин. Ўзингизни ҳаётингизни бошқаларга очиб беришингиз оғриқли бўлиши мумкин. Агар сиз муваффақиятсизлигингизни, ҳиссиётларингизни, умидсизлигингизни ва қўрқувларингизни бошқаларга бўлишсангиз, сиз рад этилиш эҳтимолида бўласиз.

Аммо бунинг афзалликлари таваккалчиликка лойиқ. Очиқлик ҳиссиётли эркинликдир. Очиқ бўлиш стресни юмшатади, қўрқувни йўқотади ҳамда эркинлик учун биринчи қадамдир. Биз аллақачон кўриб ўтдикки, Худо “камтарларга иноят беради”, аммо кўпчилик камтарликни нотўғри тушунади. Камтарлик ўзингизни пастга уриш ёки кучингизни инкор этишингиз эмас, балки ожизлигингизни тан олишингиздир. Қанчалик самимий бўлсангиз, Худонинг инояти шунчалик сизни қамраб олади. Сиз бошқалардан ҳам иноят оласизлар. Очиқлик машҳурлик учун сифатдир; биз табиатан камтар кишиларга тортишамиз.

Шунинг учун ҳам Худо нафақат сизнинг қудратингизни, балки сизнинг ожизликларингизни ишлатишни ҳоҳлайди. Агар кўп кишилар сизнинг кучингизни кўришса, улар умидсизланадилар ва “Яхши, у учун яхши, аммо мен ҳеч қачон буни бажаролмасам керак” деб ўйлайдилар. Агар улар сизни ожизлигингизга қарамасдан Худо ишлатаётганини кўришса, улар ҳам “Балки Худо мени ишлата олар!” деб ўйлашлари учун далда бўларди. Бизнинг қудратимиз рақобат келтириб чиқаради, аммо ожизлигимиз бирликни барпо қилади. Ҳаётингизда сиз кишиларни ҳайратда қолидарсизми ёки уларга таъсир қиласизми бунга қарор қилишингиз керак. Сиз кишиларни узоқдан туриб ҳайратда қолдирасиз, аммо уларга таъсир қилиш учун уларга яқин келишингиз керак ва улар сизнинг камчиликларингизни кўришлари керак. Бу яхши. Етакчи бўлишингиз учун керакли нарса бу комил бўлишингиз эмас, балки ишончли бўлишингиздир. Кишилар сизга ишонишлар керак ёки улар сизни таъқиб қилмайдилар. Сиз қандай қилиб ишончни қурасиз? Комил бўлганингизга даъво қилиш орқали эмас, балки самимий бўлиш орқали.

Павлус шундай деган, “Ўзим ҳақимда бўлса, заифликларимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтана олмайман.” (2 Коринфликларга 12:5) Сиз ўзингизга ишонган ва кучли қилиб эмас, балки ўзингизни иноят кўзгусида кўришингиз керак. Агар Шайтон сизнинг ожизликларингизни айтса, унга қўшилинг ва бунинг учун Исони “бизнинг ожизлигимизни тушунгани учун” ва Муқаддас Руҳни бизга “ожизлигимизга ёрдам бергани учун” улуғланг. Баъзида, Худо бизни янада кўпроқ ишлатиши учун кучимизни ожизликка айлантиради. Ёқуб айёрлик қилиш билан шуғулланган ва бутун умр унинг оқибатлари билан курашган. Бир тунда у Худо билан олишган ва Унга “Мени марҳаматламагунингача сени қўйиб юбормайман” деган. Худо “Яхши” деган ва Ёқубнинг оёғидан ушлаб, белини чиқарган. Бунинг нима аҳамияти бор?

Худо Ёқубнинг кучига тегди ва уни ожизликка айлантирди. Ўша кундан бошлаб Ёқуб югуролмайдиган бўлиб, чўлоқланиб юрди. Бу уни яхши кўриш ёки яхши кўрмаслигидан қатъий назар Худога таянишига ундади. Агар сиз Худодан сизни марҳаматлашини ва ишлатишини ҳоҳласангиз, сиз бутун умрингиз давомида чўлоқ бўлиб юришга тайёр бўлишингиз керак, чунки Худо ожиз кишиларни ишлатади. Хайир, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top