2:42

Сиз топшириқ учун яратилгансиз

MP3

Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим.

(Юҳанно 17:18) Салом азизлар. Худо дунёда ишлаяпти ва У сизни бунга қўшилишингизни ҳоҳлайди. Бу чақириқ сизнинг топшириғингиз деб номланади. Худо сиздан Унинг Танасида хизмат қилишингизни ҳамда дунёдаги топшириғингизни бажаришингизни ҳоҳлайди. Сизнинг хизматингиз имонлиларга хизмат ҳамда сизнинг топшириғингиз имонсизларга хизмат деб номланади.

Дунёдаги топшириғингизни бажаришингиз Худонинг ҳаётингиздаги бешинчи мақсади ҳисобланади. Сизнинг ҳаётий топшириғингиз ҳам бўлишилган ҳам аниқдир. Бунинг бир қисми бошқа Масиҳий билан бўлишиш бўлса, бошқа қисми эса сиз учун ягона бўлган тайинланишдир. Кейинги дастурларда иккала қисмни ҳам кўриб чиқамиз.

Инглиз тилидаги “миссия” сўзи Лотинчадан “юбориш” сўзидан келиб чиққан. Масиҳий бўлиш дунёга Масиҳнинг вакили сифатида юборилишни билдиради. Исо шундай деган, “Сизларга тинчлик бўлсин! Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман.”(Юҳанно 20:21)

Исо ердаги Ўзининг ҳаётий мақсадини аниқ тушунганди. Ўн икки ёшида У шундай деганди, “Мени қидиришингизнинг нима кераги бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим кераклигини билмас эдингизми?” (Луқо 2:49) ва йигирма бир йилдан кейин хочда ўлаётганида У шундай деди, “Амалга ошди! – деди-ю, бошини эгиб жон берди.”(Юҳанно 19:30)

Худди китоб хотимасига ўхшаб бу икки гап яхши яшалган ва мақсадли йўналтирилган ҳаётни билдиради. Исо Отаси берган топшириқни якунлади. Исода бўлган топшириқ ҳозирги кунда бизнинг топшириғимиздир, чунки биз Масиҳ Танасимиз. У Ўзининг жисмоний танасида қилган ишини биз Унинг руҳий танаси, яъни жамоатда амалга оширишимиз керак. Бу топшириқ нима ўзи? Кишиларга Худони танитиш! Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”(2 Коринфликларга 5:18)

Худо инсонларни Шайтондан қутқаришни ва Ўзи билан яраштиришни ва шу орқали ҳаётимиздаги беш мақсадни амалга оширишни ҳоҳлайди: Уни севишни, Унинг оиласининг бир қисмига айланишни, У каби бўлишни, Унга хизмат қилишни ва бошқаларга У ҳақда айтишни. Биз Уники бўлганимиздан кейин Худо биздан бошқаларга ўргатишимизни ҳоҳлайди. У бизни қутқаради ва кейин юборади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти.”(2 Коринфликларга 5:20) Биз дунёга Худо севгиси ва Унинг мақсадининг хабарчиларимиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top