Салом азизлар. Худо кенг миқёсдаги Худодир. У доимо бутун дунё учун ғамхўрлик қилиб келган. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.” (Юҳанно 3:16) Азалдан У ҳар бир халқдан оила аъзоларни танлашни ҳоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мени қидириб топинглар, деб буюрмоқда.” (Ҳаворийлар 17:26-27)
Дунёнинг кўп қисми кенг кўламда фикрлайди. Энг катта бизнес корхоналари кўп миллатлидир. Модалар, мусиқа, спорт ва овқатларни бўлишимиз орқали бизнинг ҳаётимиз борган сари бошқа миллатлар билан жипслашиб кетмоқда. Балки сиз кийган кийим ёки ейдиган овқатларингизнинг кўп қисми бошқа давлатларда ишлаб чиқарилгандир. Биз тасаввур қилганимиздан кўра кўпроқ боғланганмиз.
Бу кунлар яшаш учун ажойиб кунлардир. Ҳозир олдингидан кўра кўп Масиҳийлар бор. Павлус ҳақ эди. “Ана шу Хушхабар бутун жаҳонга ҳам ёйилди, сизларга ҳам етиб борди. Сизлар Худонинг иноятини эшитиб, чини билан англаб етдингизлар. Ўша кундан бери Хушхабар сизнинг орангизда тобора томир ёйиб, самара бермоқда.”(Колосаликларга 1:6)
Кенг кўламда фикрлашнинг биринчи йўли Худодан бошқа давлатлар учун ибодат қилишни сўрашни бошлашдир. Дунё талабига мос Масиҳий дунё учун ибодат қилади. Бирор глобус ёки харита олиб миллатлар учун ибодат қилинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Мендан талаб қилгин, токи Элу халқларни насибанг қилай, Бутун ер юзини мулкингга берай.”(Забур 1:8) Ибодат дунёдаги топшириғингиз учун муҳим воситадир. Кишилар бизнинг севгимизни воз кечишлари ёки хабаримизни рад қилишлари мумкин, лекин улар ибодатларимизга нисбатан ҳимоясиздирлар. Худди қитъалараро ракетага ўхшаш, сиз бирор кишидан ундан ўн қадам нарида ёки ўн минг км узоқда турсангиз ҳам ибодатни унинг қалбига мўлжаллай оласиз.
Нима учун ибодат қилишингиз мумкин? Муқаддас Калом бизга гувоҳлик бериш имконияти, гапириш учун жасурлик, ишонувчилар учун, хабарнинг тезда тарқалиши учун ва бошқа кўпроқ ишчилар учун ибодат қилишимизни айтади. Ибодат сизни дунё бўйлаб бошқалар билан ҳамкорлигингизни билдиради. Шу билан бирга бошқа хушхабарчилар ва дунё миқёсидаги ҳосилни йиғаётганлар учун ибодат қилишингиз мумкин. Павлус ўзининг ибодат бўйича шерикларига шундай дейди, “Чунки сизлар ҳам биз учун ибодат қилишда иштирок этиб келяпсизлар.”(2 Коринфликларга 1:11)
Кенг кўламда фикрлашни ривожлантиришнинг яна бир йўли “Буюк топшириқ кўзи”даги янгиликларини ўқишингиз ва уларни томоша қилишингиздир. Агар бирор жойда ўзгариш ёки келишмовчилик бўлса, сиз амин бўлишингиз мумкинки Худо буни кишиларни Ўзига келтириш учун ишлатади. Кишилар қийинчилик кўраётган бўлсалар, Худони қабул қилишлари осондир. Ўзгариш даражаси ошаётгани сабабли, кўп кишилар илгаригидан кўра ҳозир Хушхабарни эшитишга мойилдирлар.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.