Салом азизлар. Кенг кўламда фикрлашни ривожлантиришнинг яна бир йўларидан бири “Буюк топшириқ кўзи”даги янгиликларини ўқишингиз ва уларни томоша қилишингиздир. Агар бирор жойда ўзгариш ёки келишмовчилик бўлса, сиз амин бўлишингиз мумкинки Худо буни кишиларни Ўзига келтириш учун ишлатади.
Кенг кўламда фикрлашга ўзгаришнинг яна бир йўли, бошқа давлатга қисқа муддатли лойиҳали топшириққа боришдир. Бошқа давлатда ёки маданиятда бўлишнинг тенги йўқдир. Топшириқни ўрганиш ва муҳокама қилишдан тўхтанг ва уни амалга оширинг!
Мен ишонаманки сиз чуқурроққа ўзингизни ташлайсиз. Ҳаворийлар китобининг 1- бобида Исо бизга намуна берди: “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар.” (Ҳаворийлар 1:8) Унинг издошлари ўзларининг жамиятлари, давлатлари, бошқа маданиятлар ва бошқа миллатларга етиб боришлари керак. Эътибор берган бўлсангиз топшириқ кетма-кет эмас, балки ҳар қандай вақтда содир бўлиши мумкин. Ҳар бир кишида хизматчи бўлиш қобилияти йўқ, лекин ҳар бир Масиҳий қандайдир ушбу тўрт гуруҳларда топшириқ бўйича қатнашиши мумкин. Сиз ҳам айнан шундай Масиҳиймисиз?
Ушбу тўрт топшириқли мўлжалда қатнашиш учун олдингизга мақсадлар қўйинг. Мен сизни имкон қадар тез бошқа жойларга қисқа муддатли топшириқ билан боришга ундамоқчиман. Бу сизнинг қалбингизни кенгайтиради, қарашингизни катталаштиради, имонингизни кенгайтиради, меҳрибончилигингизни теранлаштиради ва сизни илгари кўрмаган хурсандчилик билан тўлдиради. “Ҳозир ва шу ерда” ўйлашдан абадий ўйлашга ўзгаринг. Ерда вақтингиздан яхши фойдаланишингиз учун абадий қарашга эга бўлишингиз керак. Бу сизни кичик масалаларга ҳаддан ортиқ эътибор беришдан сақлайди ва нима шошилинч нима абадий эканлигини фарқлашингизга ёрдам беради. Павлус шундай деган эди, “Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.” (2 Коринфликларга 4:18)
Биз куч-ғайратимизни сарфлаган нарсалар ҳаттоки бир йилган бормасдан унутилади. Ҳаётингизни вақтинчалик нарсаларга сотманг. Исо шундай деган эди, “Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳеч ким Худонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.”(Луқо 9:62) Павлус шундай огоҳлантирган, “Бу дунёда истифода қилаётганлар эса истифода қилмагандай яшасинлар. Мана, бу дунёнинг қиёфаси сўлиб боряпти-ку” (1 Коринфликларга 7:31)
Топшириғингизга тўсқинлик қилаётган нимага йўл қўйиб беряпсиз? Сизни дунё талабларига мос Масиҳий бўлишингиздан нима сақлаб турибди? Нима бўлишидан қатъий назар, буни олиб ташланг. “Мана, бизнинг атрофимизни ўраб олаётган нақадар йирик шоҳидлар оломони бор экан! Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик.”(Ибронийларга 12:1)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.