3:28

Худо кўз ёшларимизни йиғиб қўйган

MP3

“Сен қайғуларимни ҳисобга олгансан,Кўз ёшларимни идишингга солиб йиғиб қўйгин. Ахир, уларнинг ҳар бири китобингда ёзилган–ку!” Забур китоби, 55-сано. Салом азизлар. Худо учун қанчалик мухим эканлигингни биласанми? У хаётингнинг хамма томонларига жуда хам ғамхўрлик қилади. У фикрларинг, туйғуларинг ва хис-хаяжонларингга хам ғамхўрлик қилади. Аслида бошингдан кечираётганинг У учун жуда хам мухим бўлгани учун чеккан азобларинг ва тўккан хар бир кўз ёшларингни йиғиб қўйибди. Нима учун Xудо қайғуларингни хисобга олиб, кўз ёшларингни тўплаб қўйибди? Чунки У сени жуда қаттиқ севади ва У сенинг Нажоткорингдир. Сенга қилинган хар бир нохақликни хисобга олган ва уларнинг хар бири учун чора кўради.

У хамма оғриқ ва жарохатларингни шифоламокчи. У қалбингнинг орзу-истакларини кўриб турибди, шу сабабдан У сен учун хаммасини сенинг фойданг учун яхшиликка айлантириб беришини билиб, хотиржам бўлишинг мумкин! Бугун сен У учун қанчалар азиз ва қадрли эканингни билиб ол. Унинг қалби доим сенга интилади. У сени тиклаб, хотиржам қилмоқчи. Айнимасдан ўз жойингда туравер, ишонишда ва тўғри ишларни қилишда давом этавер, чунки кўз ёшларингни шишасига солиб, йиғиб қўйувчи хаётингдаги эзилган ва синиқ томонларингнинг хаммасини тиклайди!

Самодаги Ота менга мехр қўйганинг учун рахмат. Менинг қасосимни олувчи бўлганинг учун рахмат. Мен хамма оғриқ ва озоблардан халос бўлишни танладим чунки Сен хаммасини Ўз вақтида янги қилиб яратясан. Исо Номидан, омин.

Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. (Хабаққуқ 2:3) Қалбингдаги вахий, туш ва орзулар Xудонинг тайинлаб қўйган вақтида амалга ошади. Вақт чўзилиб ёки шунча харакат қилиб, бирор натижага эриша олмаган бўлсангда энди улар амалга ошмайди дегани эмас. Ўша вахийларда махкам тур, шалпайиб қолма. Худо қалбингга солиб қўйган нарсаларга лоқайдлик қилма. Бизнинг Xудовандимиз садоқатли Xудодир. Қанча вақт ўтиб кетгани ёки вазиятларнинг қанчалик иложсиз бўлиб кўрингани хеч қандай ахамиятга эга эмас, имон билан кутиб турсанг сен учун тайинланган вақт келади ха, сенинг вақтинг келмоқда.

Ёдингда бўлсин , қалбингдаги хар бир орзуни ва илдиз отган ваъдани Xудонинг Ўзи сенга жойлаб қўйган. Фақатгина бу эмас уларнинг хар бирини рўёбга чиқаришни У ният қилиб қўйибди. Бугун қуйидагиларни эълон қилиш орқали ўша вахийларда махкам тур,» Менинг вақти -соатим келяпти.

Худонинг Ўзи менга билдирмасдан сездирмасдан амалга оширмоқда. Мен тақдиримдагиларни амалга ошираман!». Ўша вахийларда махкам тураркансан уларнинг устидан хаёт сўзларини айт, ўшанда уларнинг шаклланаётганини кўрасан. Имонинг ўсиб, умидинг кучайганини кўрасан ва Xудо сен учун тайёрлаб қўйган тақдир томон қадам босаётганингни кўрасан!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top