2:38

Сен кутиб яшаган кунлар

MP3

“Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман.

(Ишаё 43:19) Салом азизлар. Умрингда бирор бир нарсанинг содир бўлишини кутганмисан? Юксалишни ёки бирор бир кимса билан муносабат ўрнатишни кутганмисан? Рухий томондан ёриб чиқишничи? Қандайдир янгилик кутаётгандирсан? Ундай бўлса менда сен учун яхши хабар бор. Сен кутиб яшаган кун бугун эканига мен ишонаман! Xудо бугун сен учун янги нарса қилаётганига ишонаман.

Бугунги оятга диққат билан қарагин. Сендан сўраладиган савол: сен буни пайқаяпсанми? Кўрмаяпсанми? Мен бундан Xудо хаётимизда қандайдир иш қилаётганини тушиндим, лекин биз вазиятлар билан банд бўлиб қолганимиздан Унинг ишларини унутиб қўямиз. Шунинг учун кўзларимизни Унга қаратиш ва Унинг ваъдаларини хаётимизда эътироф этиш жуда хам мухимдир. Қандай вазият ёки шароит бўлишидан қатъий назар Xудо Ўз ишини қилаётганини эътироф эт.

Ғалаба ва барокаларим йўлда келяпти деб айтавер. Умид билан яшайман дегин ва умр бўйи кутиб келган куним бугун деб эълон қил! Одам юрагида ният қилади, Эгамиз эса унинг қадамларини етаклайди.

(Маталлар 16:9) Xудо кўпинча хаётимиздаги тажрибаларни келажагимиз учун тайёрлаб қўйганларига қадам қўйишимиз учун кўприк каби ишлатади. Битикларга биноан У хатто душман бизга қарши ишлатган нарсаларини хам биз учун яхшиликка айлантириши айтилган. У хамиша бизларни тайёрлаш онларидан ўтказади. Шу сабабдан назаримизни Унга қаратиш жуда хам мухимдир. Биз хаммасини тушинмасакда Унга итоат қилишимиз жуда хам мухим чунки қадамларимизни У бошқармоқда.

Агар бирор нарса сен ўйлаган ёки кутган онда содир бўлмаса ўзингга шу сўзларни эслатиб тур: »Xудо нима қилаётганини билади. У менга энг зўрини, энг яхшисини ният қилиб қўйган. Худо мени тайёрлаяпди». Кутиш онларида нимани қандай бўлишини тушинишга ёки ўз кучинг билан қилишга уринма. Агар иш қандай бажарилиб қандай нихояланишини тинмасдан ўйлайверсанг охири хавотирга тушиб қоласан.

Хаммасини Xудонинг қўлига топшир. »Худойим менинг хар бир куним Сенинг қўлингдадир. Мен безовта бўлмайман чунки Сен Ўзинг мени тайрлаш онларидан ўтказиб, мухайё қилиб қўйган ажойиб мархаматларинг томон етаклаяпсан»-деб эътироф эт.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top