Салом азизлар. Қодир Xудо бизларга қандай қудратли ваъдалар берган-а! Умидимиз Унда бўлса, хеч қачон шарманда бўлмаймиз. Бунинг маъноси хамма нарса доимо биз истагандек бўлади деган эмас. Вақтинчалик шарманда бўлишимиз мумкин лекин хеч қачон абадий шарманда бўлмаймиз. Баъзан йўл ёқасига келиб қолганимизда Xудо хаммасини бизнинг манфаътимиз учун яхшиликка буриб юборади. Худо сен томонда экан, охири хамиша ғалаба билан тугайди! Сен бирор нарса хақида қўрқув ва хавотирга тушиб, салбий вазиятда қолдингми? Бу сенинг умидинг нотўғри жойда эканидан далолат беради. Агар умидинг вазиятларда бўлса бу қувончинг ва тинчлигингни олиб қўяди.
Лекин бу вазиятларни Xудога топшириб хавотир ва дунёнинг ўткинчи нарсаларни қувончингни ўғирлашига йўл қўймасанг, ўшанда Xудо хаётингда Ўз ишини қила олади. Ишончинг Унда бўлганида ўнқир-чўнқир йўлларингни Ўзи теккислайди. Бугун умидингни Отага қўйишни танла, ўшанда шарманда бўлмайсан. Унга ишон, чунки У содиқдир. Унинг эзгулигини бил ва жонинг Унда ором олсин. Сенинг келажагинг учун Унинг омборида яхши нарсалар сақланяпти!
…Ахир, деҳқон ҳам даласи мўл ҳосил етиштиришини кутади. У кузги ва баҳорги ёмғирни пойлаб, қанча сабр–тоқат қилади!Сизлар ҳам сабр қилинглар. Дадил бўлинглар…. (Ёқуб 5:7-8)
Муқаддас Китобнинг Ёқуб мактубида бизлар Xудонинг ваъдаларини худди дехқон бахори ва кузги ёмғирини кутгандек кутишга чақиради. Мен хаётимда хеч қачон дехқоннинг экин экиб, унинг кечаю кундузи ‘’Экканим униб чиқармикин?’’ деб хавотирга тушганини кўрмаганман. У ухлай олмай ‘’ Маккажўхорим илдиз отади деб умид қиламан, эй Xудойим маккажўхорим хосил берсин‘’- демайди.
Йўқ, у хосил олишини билиб, ишонч билан кутади. У ўзининг ишини қилади ва экини хосил беришини билади. Биз хам худди шундай ишонч билан Xудонинг ваъдаларини кутишимиз керак. Унинг Каломида мустахкам туришимиз керак. Фақат вазиятларинг ўзгаришига умид қилишнинг ўзи етарли эмас. ‘’ Яхши бўлиб кетишига умид қиламан‘’- деб ўтиришнинг ўрнига ,ботирлик билан ‘’
Рахмат Сенга Раббим, мен тузалиб яхши бўлиб бораяпман‘’ -дегин. Дехқон каби кутишни бошла. Билиб кут, яъни хосил олишни самара бўлишини билиб кут. Ишонч билан кут. Худонинг Каломини тажрибада қўллар экансан, мархаматларингнинг хосилини дехқон каби оласан.
Ибодат: Самодаги Ота, хаётимдаги Содиқлигинг учун рахмат. Бугун Каломингда мустахкам туришни танладим. Сенинг амрларингни амалда бажаришни танладим ва ваъдаларинг хаётимда рўёбга чиқишига ишонаман. Исо Номидан омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.