2:53

Умид ва вахий сўзларни айт!

MP3

Салом. Xудо сенга ер юзидаёқ жаннатга бир марта қараб, нигох ташлашингни истайди. У сенга Ўзининг ажойиб режасини кўрсатишни ва хаётингда рўёбга чиқишини истайди. Худонинг иродаси осмонда қандай бажо бўлиши хақида хеч ўйлаб кўрганмисан?

Осмонда Худонинг иродаси ўз-ўзидан амалга ошаверади. У ерда қаршилик кўрсатувчи кучлар ёки Унинг иродасига қарши бирорта тўсқинлик йўқ. Ер юзида бизлар Исо Масихни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилганимиздан кейин, Унинг иродаси ишга тушишни бошлайди; ундан кейин хар куни фикрларимиз сўзларимиз ва хатти

-харакатларимизда Унинг иродаси бўлишини танлашимиз керак.

Ер юзида Унинг иродасига қарши бўлган зулмат кучларига, салбий ва мағлублик фикрларига қарши туришимиз керак бўлади. Бугун қалбингни Худонинг иродаси бўлган – Каломига оч. Эфесликларга 6-бобда айтилганидек У билан бирлашганингда қувватга тўласан. Унинг сен хақингда айтган сўзларини эълон қил ва қаршиликларни енгиш учун қувватга тўл. Имонда кучли бўл ва Худонинг иродаси худди осмондагидек ерда бажо бўлишини кўрасан!

Сен айтадиган хар бир сўз ахамиятга эгадир. Айтадиган баъзи сўзларинг сенга ахамиятсиз кўриниши мумкин, лекин мана шу сўзлар кимнингдир хаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Сўзларингни кимнингдир рухини кўтариш учун ишлат, уларнинг хаётига вахий ва хаётбахш сўзларнини айтганингда уларнинг рухига абадий қоладиган уруғлар сепаётган бўласан.

Айниқса болаларингнинг хаётига вахийлар айтишинг мухим. Ота-она, буви ёки бува, хола, ўқитувчи ёки дўст бўлсанг атрофингдаги болалар сендан хаётлари хақида буюк ва ажойиб сўзларини эшитиши керак. Айниқса ота-оналарнинг болаларига айтган сўзи жуда кучли таъсир қилади, улар сен айтган сўзларни бир умр кўтариб юришади. Шунинг учун хеч қачон болани ерга урма, кўнглини чўктирма, улар сенинг сўзларингни хотирасида сақлаб юради ва бу сўзлар унутилмайди.

Хеч қачон уларга “Сен сустсан, қолоқсан, орқада қоласан, юта олмайсан, калланг ишламайди, товуқ миясан демагин. Синглингга ўхшаб яхши бахо олсанг бўлмайдими? Жиянингга ўхшаб гол урсанг бўлмайдими?”- демагин, чунки бу сўзларинг уруғдир.

Сўзларинг уруғ эканини англаб ол. Бу уруғлар илдиз отиб кейинчалик боланинг хаётига таъсир қилиши мумкин. Жуда кўп кишилар умидсиз бўлгани учун хаётда қоқилишади. Лекин буларнинг хаммаси бугун ўзгариши мумкин. Бугун ўзингнинг ва ёнингдагиларнинг хаётига вахий сўзларини айтишинг мумкин. Бугун ўзгалар хаётига буюклик уруғини экиб, Xудо берган инъомларни қўзғаб юборишинг мумкин. Бугун хаётбахш сўзларни айт, умид ва вахий сўзларни айт!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top