Салом. Xудо сенинг қалбингга айтган сўзлар хали рўёбга чиққани йўқми? Қачон Xудога ишонаман деб олға юрмоқчи бўлсанг, душман сенга халақит қилиб хафа қилишга ва йиқитишга уринади. Сен имон билан ўша ваъдани қалбингга қабул қилиб, қалбингда сақлашга харакат қилганингда кўз-олдингга келтириб тасаввур қилганингда, ва оғзинг билан эътироф этишни бошлаганингда кўпроқ қатъиятли бўла бошлаётганингни хис қиласан. Қучга тўлганингни ва қалбингга ўрнашганини англайсан.
Қувониб, хотиржам бўлишни бошлайсан, чунки Xудо сен учун хаммасини билдирмай рўёбча чиқараётганини биласан. Бугун сенга далда бермоқчиман, Xудонинг ваъдаларини қаттиқ ушлаб тур ва уларни йўқолишига йўл қўйма! Сен ўшаларни тасаввурингда кўра оласанми? Ўзингни аллақачон соғайиб кетганингни фикрингда кўра оласанми?
Охирги қарзларингни тўлаётганингничи? Оғирликлардан қутулганингничи? Оила аъзоларинг ёки хамкасбларинг билан Xушхабар бўлишаётганингничи? Келажагинг учун Xудодан вахий сўра. Қалбингни Унга оч ва Унинг фикрлари сенинг фикрларингга айлансин. Унинг ваъдаларини имон билан қабул қил ва юқоридаги оятдагидек Ибодат қилиб нима сўраган бўлсанг олганингга ишон эришасан!
Сўраганингга албатта эришасан! Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. (Галатияликлар 6:9)
Сен бирор нарса учун ибодат қилаяпсанми ва шу сўраганинг сен ўйлаганингдан ёки кутганингдан хам узоққа чўзилиб кетдими? Худонинг ваъдаларидан қанча вақтдан бери турган бўлсангда бўшашма! Сенинг вақтинг келмоқда.
Барокатларингнинг хосили йўлда келяпди. Бу бугун бўлиши мумкин, ёки эртага, бўлмаса кейинги хафта , кейинги ой, ё бўлмаса янаги йил. Лекин битта нарсани унутма, ўз вақида сенга ёриб чиқиш келади.
Бугун кўнглинг кўтарилсин, чунки Худо Сўзига содиқ ва Унинг хамма ваъдалари хақиқат. Ваъдаларда туришда давом этавер, умид қилиб, ишонавер! Яхшилик қилавер ва хаётингга Унинг ваъдаларини эълон қилавер. Сенга далда берадиган қалбингни ва фикрингни Худонинг Каломи билан тўлдирадиган кишилар атрофида бўл. Оғзингдан хамду -сано қўшиқлари тушмасин. Имонда кучли бўл ва ғолиблар фикри билан яша.
Яхши ва тўғри иш қилишдан чарчама, чунки мархаматларинг хосили йўлда келяпди!
Ибодат; Самодаги Ота, хаётимдаги эзгулигинг ва садоқатинг учун рахмат. Қалбимни янгилаб ўзгартирганинг учун рахмат. Тинчлигинг билан мени тўлдир. Мени кучга тўлдир. Хосилим етиб келгунча яхшилик қилишда давом этай ва мустахкам турай. Исо Масих Номидан омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.