2:44

Ичингдаги рух дунёдаги рухдан устун

MP3

Салом азизлар. Исо хаётимиздаги гунох лаънати, уят ва махкумликни бузиш учун келган. У бизларга хамма нарсага Xудонинг кўзи билан қарашимиз учун келди. Худо сени қандай кўришини биласанми? У сени қадрлайди ва сени кўрганда кучли шахсни кўради. У сени лаёқатли, иқтидорли ва ишончли деб кўради.

Махкумликнинг овози эса буларнинг тескарисини айтади. Махкумлик бу қадрни йўқотишдир. Бу душманнинг тухмат сўзларидир ва у сенга “Сендан яхшилик чиқмайди, сен хеч қачон яхши бўлмайсан, ишларинг юришмайди, хеч омадинг чопмайди …”- дейди.

Махкумлик хеч қачон Xудодан бўлмайди. Муқаддас Каломда Исо Масихга ишонганлар махкум бўлмаслиги айтилган. Худонинг хақиқатида махкам туриб, оғзинг билан эътироф этганингда, Унинг қудрати хаётингдаги махкумликнинг овозини ўчириб ташлайди.

Ўзингни қандай хис қилишинг ахамиятсиз хар тонг уйғонганингда ичимдаги рух дунёдаги рухдан устун деб эълон қилгин. Раббингда ва Унинг қуч қудрати остида кучли эканингни айт. У сени севгани ва сени Ўз мақсади бўйича даъват этганини эълон қил. Ўзингни қадрлашни танлагин, Xудо сени қандай кўрса сен хам ўзингни шундай кўришни танлагин. Умр бўйи ғолибона яшашинг учун Унинг хақиқатида мустахкам тур, ўшанда махкумликни енгиб яшайсан!

Фосиқни ҳеч ким қувмаса ҳам қочаверади, солиҳ эса шердай ботир. (Маталлар 28:1).

Исо Масихга ишонган имонли бўлганинг учун хаётда ботир, қатъиятли ва ғолиб яшашинг лозим. Сен қўрқув остида яшамаслигинг керак. Холдан тойиб хам яшама. Исо Масих туфайли қўрқув хавотир ва чалкашиб яшаш оёқларинг остида бўлиши керак. Имонинг ошиб, Xудо сен билан бирга ва сен томонда эканини билсанг хамма шубха ва қўрқувлар хаётингдан кетиб қолади.

Юқоридаги оятга диққат билан қараган бўлсанг, солихни шердек ботирлиги айтилган. Солихлик бу хамма нарсани Xyдонинг йўллари билан қилиш демакдир. Ишларингни Унинг йўллари билан қилиб, хаётингда Унинг режаларини бажарсанг У сенга омадларга эриштиришни ваъда қилган. Бу хамиша биз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, лекин Унинг режалари бизни гуллаб- яшнатиши ойдек равшандир. Унинг режалари бизни барбод қилмайди, ёруғ келажак ва умид беради!

Бугун ўзингни холдан тойган ёки қўрқув остида эканингни билиб қолсанг сени озод қилувчи Xyдонинг хақиқатини хаётинг устидан эълон қил! Исо Масихда солих бўлганингни овоз чиқариб айт! Улкан ғалаба сохиби эканингни айт!

Сенинг ичингдаги рух дунёдаги рухдан устун бўлгани учун шердек ботир эканингни хам айт!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top