Руф шундай деди: Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг. — Сиз қаерга борсангиз, мен хам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз мен хам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Xудойингизни ўзимнинг Xудойим деб биламан. (Руф 1:16) Салом азизлар.
Дунё кўзингга қоронғу кўриниб хаммаси жонингга текканида, сенга хамма нарса бари -бир бўлиб хеч нарса қила олмай қолганингда, қиладиган бошқа чоранг қолмаганида сен Xудога ва Унинг йўлларига итоат қиласанми?
Руфнинг хикояси шундай. Хаётинг жар ёқасида, қил устида турсада Унинг хақиқатида турасанми? Агар сабр қилсанг Xудо содиқдир. У хаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Руф Наоми ва унинг оиласида юз берган воқеаларга қарамасдан хақиқатда туришни танлади. Биз Руфнинг илгариги хаёти хақида унча кўп билмаймиз, лекин Наоми билан муносабатида кучли нарса содир бўлди.
Менимча у бошқача мухаббатни кўрди. Менимча у Xудосиз хаёт бефойда ва бехудалигини хаётий тажрибасида кўрган ва тушинган. Яратувчи Xудо хақида тушинган ва ишонган. У қарор қабул қилди ва унда қатъиятли бўлди: у ўз халқидан ва оиласи ишонган худолардан юз ўгириб Исроилнинг Xудосини қабул қилди.
Унинг келажаги Исроил Xудосида бўлишига амин бўлди ва ишончида қаттиқ турди.
Руф эридан, яшаш тарзидан, фарзанд кўриш имкониятларидан махрум қолганди. У хеч вақосиз қолганга ўхшарди. Xудога ишонишни танлади. Руф буларга қарамай тўғри йўлни танлашга қарор қилди. У ўзига хеч вақосиз қолиб ўлиб кетишимга тўғри келсада хақиқатда туравераман деди.
Руфнинг хаётидан нима содир бўлишидан қатъий назар Xудога қаттиқ ёпишиб олишни ўрганишимиз мумкин. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар эътиқодимизга содиқ қолишимиз керак. Агар биз Худонинг йўллидан бораверсак, У бизни хар қандай танг холатдан қутқара олади!
Асосий тамойил; калитий негиз бу Вазиятинг қандай бўлмасин Xудода бўл ва Унга эргаш.
Ибодат: Самодаги Ота, хар қандай вазиятда хам Сенга қарашимга ва Сенга қулоқ солишимга ёрдам бер. Сен мени хар қандай холатдан қутқаришга қодирлигингни кўрсат! Исо Номидан омин!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.