Салом азизлар. Баъзи кунларимиз жуда банд бўлиб кетганидан ер юзидаги умримизнинг қадрига ва унинг қайтиб келмаслигига эътибор бермай қўямиз. Биз майда
-чувда нарсалар билан ўралашиб, гохида тинчлигимиз ва шодлигимизни йўқотиб қўямиз. Балки баъзи нарсалар сен ўйлагандек бўлмади ёки кимдир сенга бирор нарса деб кўнглингни ранжитди. Агар йўл қўйиб берсак хаттоки светафор хам бизнинг ғашимизга тегиши ва у кўзимизга балодек кўриниб назаримизни бошқа томонга қаратиши мумкин. Лекин берилган хар бир кунимиз инъом эканлигини унутмайлик. Агар фақат нотўғри нарсаларга қарайверсак, хар бир кундаги гўзал нарсаларни йўқотиб қўямиз.
Бугун мен сенга далда бермоқчиман: хаётнинг бебахо онларини ўтказиб юборма. Одамларга бўлган ғамхўрлигингни кўрсатиш учун таътилларни ёки туғилган кунларни кутиб ўтирма. Хар бир кун ягона ва асло қайтиб келмаслигини, самодан келган инъом эканини эсингдан чиқарма.
Сен учун вақт берилган: сен бу вақтни бехуда ёки фойдали қилиб ўтказишинг мумкин. Сенга берилган соатларни ишлатишинг ёки зоя қилишинг мумкин. Шу сабабдан Забурчи бу хакида Xудога ибодат қилди,’’ Умримиз
кунларини санашни бизга ўргатгин,‘’ У шундай демоқчи: Xар бир дақиқанинг қадрига етишимизга ёрдам бер, токи бизлар,Сенга манзур келадиган умр кечирайлик.
Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман. Уларни сиғдира олмай қоласизлар, қўйишга жой топа олмай қоласизлар. (Maлаки 3:10)
Xудо бугун ва йилнинг хар бир кунида осмон қопқаларини очиб баракаларини қуймоқчи. Юқоридаги оятга диққат билан қарасанг , бундан олдин биз қилишимиз керак бўлган биринчи иш бор- бу имон қадамини босиб, ўнликларимизни Унга беришдир. Бошқача қилиб айтганда биз финансда Xудога итоат қилишимиз керак.
Биз Xудо берган бойликлар устидан хўжайин эканимизни унутмаслигииз керак. Яхши ва содиқ хўжайин бўлсак, Xудо бизга кўпроғини ишониб топширади. У осмон қопқаларини очиб юборади. Ёғилган баракалар кўплигидан жой тополмай қоларканмиз, бу қандай барака бўлиши мумкинлиги хақида хеч ўйлаб кўрдингми? Буни ақлга сиғдириш қийин лекин Xудонинг Каломи -шундай ваъда қилади. У Ўз мархаматларини мўл -кўл, сероб қилиб ёғдиради, бизларни Ўз баракаларига кўмиб ташлайди!
Бугун сенга берувчи бўлишга ундайман. Ўнликни қолдирмасдан берувчи бўл. Унинг баракаларини қабул қилувчи бўл. Унинг содиқлиги учун шукрона айтишни бошла, Унга миннатдорчилик айт. Кўзларингни Унга тик. Оятда айтилганидек Уни синаб кўр ва сен учун қудратини қандай ишга солишини томоша қил!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.