Салом азизлар. Каломда Xудо Ўзидан қўрққанлар Уни хурмат қилганлар учун қандай мархаматлар ғамлаб қўйилгани айтилган. Бу хақда бир оз тўхтаб ўйлаб кўр. Худода сенинг номингга ёзилган шартномалар, уйлар, ғоялар ва яхши имконлар турибди! Буларнинг бариси сен учун сақланиб келинмокда. Сўраладиган савол: хўш буларни қандай қилиб қўлга киритасан? Қандай қилиб оласан? Биринчи ўринда: Xудодан қўрқишинг ва Уни хаётингда биринчи ўринга қўйишинг орқали буларга эришасан.
Иккинчиси эса Уй фикрингда Унга жой бериш орқали, яъни У хақида фикр юритмоғинг лозим. Келажагингда қандайдир буюк, улкан нарса борлигига ишонишинг керак. Унинг ваъдаларини хаётингда эълон қилишинг керак. Худонинг нима ишлар қила олишини имон кўзлари билан кўра олишинг керак. Кел, бугун Худога қўйган хамма чегараларни олиб ташла ва „Худойим булар табиий оламда, хаётимда қандай юз беришини билмайман лекин мен Сенинг илохий Худо эканлигингни биламан. Аллақачон менинг номимга ёзилган мархаматлар борлигига ишонаман. Худойим хаддан зиёд қилган илтифотинг учун Сендан миннатдорман“. Агар сен шундай хаёт кечирсанг Худо сени эзгулиги билан хайрон қолдиришини кўрасан ва сен учун яшириб қўйган эхсонлар хазинасини кўрасан!
Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир, Чунки Худо уларни қондиради. (Матто 5:6)
Сен оч қолганингда ёки ташналигингни нима қондиришини билмасанг нима қиласан? Сен нима ейиш хақида ўйлаб кўришинг мумкину, лекин айнан нима сени қондиришини билмаслигинг мумкин. Бу танавий томондан оч қолиш. Рухий ташналик ёки очлик хам худди шундай бўлади. Сен ўзингни безовта ёки бирор нарса етишмаётгандек сезишинг лекин ташналигингни нима қондиришини билмаслигинг мумкин.
Сен бу очликни бошқа нарсалар — овқат, хар хил тобе бўлиб қолган нарсалар — тамаки, нос… инсонлар-билан қондиришига интилсангда фақатгина Худо бу ташналикни, етишмай турган битта нарсани қондира олади. Бугунги оятда адолатга ташна бўлганларнинг тўқ бўлиши айтилган.
Қачонки адолатга оч ва ташна бўлсанг бунда хамма нарсани Xудонинг йўллари билан, Унга маъқул келадиган харакатлар билан қилишинг назарда тутилади ўшанда рухий қондириласан, яъни тўқ бўласан. Таббий оламда овқат ейиш учун вақт ажратасан худди шундай Худонинг адолати учун хам вақт ажратишинг керак.
У хар куни сен учун дастурхонни тўлдириб кутиб туради. Ибодат қилиб Уни
улуғлаганингда Унинг Каломини ўқиганингда сен Унинг адолатига хамкорлик қилган бўласан. Жонингни тўйдираётган бўласан. У билан қандай кўп вақт ўтказсанг У сени шунча кўп тўйдиради. Умринг мобайнидаги ташналикни қондириб боради!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.