Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Дунёда инсонлар ҳар турли насл-насабга ва миллатга тегишлидир.
Азизлар соч турларининг, кўз шаклининг ва тери рангининг хилма-хиллиги ҳақида ўйлаб кўринг. Биз ҳар томонлама бир-биримиздан фарқ қилиб турамиз. Фикрларимиз ҳар хил; ҳар турли овқатларни ёқтирамиз.
Худо ҳар биримизни ўзига хос қилиб яратгани ажойиб эмасми? Ҳатто оилада ҳам баъзида болалар бир-бирига ўхшамайди. Баъзилари озғин ва баъзилари оғир бўлишади.
Баъзиларининг сочи қора, баъзилариники сариқ бўлади. Агар ота-она фарзандларини севса бундай фарқларга қарамайди. Ота-она учун энг муҳим нарса бу фарзандларининг уларга тегишли эканлигидир.
Асосий ҳақиқат шуки биз кўриб турган турли-туманликни Худо режалаштирган. У бизнинг ҳар хил, ўзига хос бўлишимизни режалаштирган. Бу Унинг режалари ҳақидаги ажойиб нарсалардан бири холос.
Биз баъзида ҳеч ким айнан ўзимизга ўхшамаслигини ҳис қилсак, бу эса айни ҳақиқат!Дўстларингиздан бири билан қай йўсинда фарқ қилишингизни ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳар бир ғиштнинг бир хил бўлиши муҳим эмас. Улар турли ўлчамда ва ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. Уларнинг бирга туриши муҳимдир. Уларнинг ҳаммаси фойдали қилиб ясалиши керак.
Бу уларнинг ҳар бири қурувчининг дизайнига мувофиқ шаклга эга бўлиши керак деганидир. Шундай қилиб биз ҳам Худонинг дизайнига биноан шаклланишимиз керак, бу дизайн ўлчов ва намунадан иборат.
Эфесликларга мактубининг 4 боби 13 оятидаайтилганидек, бизга ҳаётимиз учун кўрсатаётган ўлчов “Масиҳнинг камолига эришган”ликдир. Бу Худо Ўз Сўзини ўрганишимиз орқали бизни етаклайдиган мақсадидир.
Унга бизнинг устимизда ишлашга имкон берсак, У бизни Ўз Ўғлининг ўлчови ва намунасига биноан ўзгартиради. Ахир, биз Унинг фарзандларимиз-ку. Биз Унга ўхшаш бўлишни орзу қилишимиз даркор.
Бу бизнинг шахс сифатида ўсиб-улғайишдан тўхташимиз керак дегани эмас. Худованд бизни Масиҳнинг эгизаги эмас, балки “биродар”и бўлишимизни истайди. Фарзандлар улғайишгач ўз ота-онасига ўхшаб етилади ва ҳатто улардан ҳам кўпроқ билишади. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етиб қолди. Хайр саломат бўлинг.