2:41

Яхшилик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, биз чин юракдан ва мўл-кўл беришимиз мумкин, лекин Муқаддас Китоб беришнинг яна бир томони ҳақида гапиради. Биз уни ҳикоя тарзида етказамиз.

Тасаввур қилайлик, сиз кўп пулга эга бўлдингиз ва Худованд пулнинг бир қисмини шаҳар четидаги кичик хизматга беришингизни айтди. Сиз буни чин юракдан ва хурсандчилик билан қилдингиз.

Кейинроқ баъзи имонлилардан Худо уларнинг муҳтожлигини қандай қондирганини хурсанд бўлиб айтишганини эшитдингиз, лекин сизнинг исмингиз айтилмади. Улар пулни сиздан олмагандек, аксинча осмондан тушгандек қилиб айтишади.

Ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз?Бироз жаҳлингиз чиқиши табиий ҳолат. Биз қилган ишимиз учун мақтов олишни хоҳлаймиз. Қадрланишни исташ ёмон эмас. Лекин Исо бизга ҳатто буюк мукофот олсак ҳам қандай бериш кераклигини айтди.

“Сен садақа бераётганингда, чап қўлинг ўнг қўлинг нима қилаётганини билмасин. Яъни сенинг мурувватинг яширин бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди”-деб айтган Матто Хушхабар китобининг 6 боби 3ва4 оятларида.

Бу ерда Раббимиз мағрурликдан, инсонга хос мақтов олиш истагисиз, камтарлик билан бериш тўғрисида гапирган. Раббимизга бергандек бериш Худо мукофотлайдиган бериш туридир.

“Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов сизларга ҳам татбиқ этилади”.

Баъзи мукофотларимиз ер юзида берилади. Лекин буюк мукофотлар вақти келиб Раббимиз ҳузурида турганимизда берилади, Худованд У учун қилган барча ишларимиз учун раҳмат айтади.

Матто Хушхабар китобининг 25 боби 34 ва 40 оятларида Худо бизга ўша куннинг бир учқунини кўрсатган.“Шунда Подшоҳ ўнг томондагиларга айтади:– Эй, Менинг Отамнинг олқаганлари, келинглар!

Дунё яратилганидан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз. Чунки Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга сув ичирдингизлар.

Мусофир эдим, Мени меҳмон қилдингизлар. Яланғоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Мени боқдингизлар. Зиндонда эдим, Мени келиб кўрдингизлар. Азизлар инсон хар қандай яхшиликни унутиб юбориши мумкин, лекин Худо эмасю Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top