MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, биз туғилмасимиздан олдин Исо бизни биларди. Дунё шаклсиз пайтида, Ота Худо, Ўғил ва Муқаддас Руҳ Ўзининг инсоният учун тузган режасида бизни кўрди.

Улар бизни Худо суратида яралганимизни ва Худонинг болалари Унинг севгисини, бизга тайёрлаган роҳат-фароғатини ҳис қилиб ва У билан бирга баҳам кўриб, келажакда бахтли яшашимизни кўрди.

Лекин Худо бундан ташқари яна бошқа нарсаларни ҳам кўрди. У инсоннинг Ўзига бўйсунмасдан, Ундан юз ўгиришини ва ўзларига ўлим ва гуноҳ йўлини танлашларини кўрди.

Худо бизнинг гуноҳ натижасида қийналаётганимизни ва абадий ўлимга маҳкум бўлаётган ҳолда кўрди. Унга бўйсунмаган ва ношукур бўлсак ҳам Худо бизларни ҳақиқий севгиси билан севди.

Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ биз қутқарилишимиз учун режа тузди. Агарда, Худонинг Ўғли бизни издошлари бўлишга танламаганида, биз ҳали ҳам гуноҳкор бўлиб юраверган бўлар эдик.

У бизнинг гуноҳларимизни кўрди ва бизнинг устимиздаги ўлимга берилган ҳукмни Ўзига олди. У бизнинг кучимизни ҳам кўрди. У ўзига келган ҳар бир кишига, гуноҳнинг қуллигидан озодлик ўрнатади.

«Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлиш учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади. Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди» -деб айтилган Эфесликларга мактубининг 1боби 4ва 5 оятларида.

Исо бу номларни, ер юзида юрган пайтида, Ўзининг изидан эргашган ҳаммага Ўз севгисини кўрсата туриб издошларига ишлатган. У уларга Ўзининг кичкина болаларига, Худонинг ўғилларига, оламнинг нурига, ернинг тузига, Ўзининг келинига, кичкина қўйлар подасига, танлаганига, Ўзининг жамоатига, Ўзининг ака-укаларига, узум новдаси каби Ўзининг бир аъзосига қиёслаб мурожаат қиларди.

Сиз Исони Раббим ва Нажоткорим деб қабул қила оласизми? Агар шундай бўлса, У ҳам сизни Ўзиники қилиб олади. «Кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан.

Бироқ, ким инсонлар олдида Мени инкор этса, Мен ҳам Осмондаги Отамнинг олдида уни инкор этаман»-деб ёзиб қўйилган Матто Хушхабар китобининг 10 боби 32 ва 33 оятларида.

«Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди». Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top