2:51

Хизматчи 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Албатта, инсон Худонинг хизматчиси эканлиги тўғрисидаги фикр янги эмас, чунки биз уни Қадимги Аҳдда ҳам топамиз.

Янги Аҳдни ўрганаётиб, биз кўрамизки, Исода, Худо хизматчисининг ғояси ўзининг бутун тўлиқлиги билан намоён бўлди. Шундай тарзда, Худо хизматчисининг ғояси аста-секин аввал, Қадимги Аҳдда, ундан сўнг Янги Аҳдда аён бўлганлигини кўриб чиқамиз.

Қадимги Аҳдда инсоннинг хазмати ҳақидаги таълимот, бошқа саволлар сингари, тўлиғича очиб берилмаган. Бироқ, унда инсон Худонинг хизматчиси бўлишга чақирилганлигига жуда кўп кўрсатмалар бор.

Биринчиси Худо инсонни Адан боғига ҳомий қилиб қўйди. «Худованди Карим одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиш учун у ерга жойлаштирди»-деб ёзилган Ибтидо китобининг 2боби 15 оятида.

Албатта Худо инсонга у ерда ўзини қандай тутиши кераклигига маъқул кўрсатмалар берди. Инсон Худонинг иродасини бузганида, у Худо олдида ўзининг хатти-ҳаракатига ҳисобот бериши керак эди.

Ва натижада у Адан боғидан чиқариб юборилган эди. Иккинчидан азалдан инсон ўз билганича яшай олмаслигини билган. Шубҳасиз инсон маълум бир вақтда, шунда ҳам қуруқдан қуруқ ҳолда эмас, Худонинг олдига келиши кераклиги бунга исбот бўла олади.

Ҳобил билан Қобил Худонинг олдида қурбонлик олиб келиб турганликларининг далили, биринчи инсонлар ўшандаёқ бу талабни билганликлари ҳақида гапиради. Учинчидан эса.

Қобил ўз укасининг ҳаёти билан ўзбошимчалик қилиб иш тутиш ҳуқуқига эга эмаслигига амин бўлди.У ўзининг биродарини ўлдирганида, Худонинг олдида ўз жинояти учун жавоб бериши керак эди.

Тўртинчидан эса хар бир исроиллик, тенг маънода барча исроил халқи каби, Худо уларга берган ўша ерда бошқарувчи бўлишликка чақирилган эди. Ва улар ўша ерда Худо уларга амр этганидек яшамаганликлари учун, улар ўзларининг яшаш жойларидан маҳрум бўлдилар.

Янги Аҳдда Ёвуз боғбонлар ҳақидаги масалда Исо бутун исроил халқи Худонинг хизматчиси бўлишга чақирилганлигини» аниқ кўрсатди. Бу хақида Матто Хушхабар китобининг 21боби 33 оятидан то 43 оятигача бўлган жойлардан ўқиб кўришингиз мумкин. Бу масалдаги узумзор эгаси Худони билдиради, боғбонлар бу исроил халқи, узумзор эса бу Худонинг мулкидир. Азизлар шунинг билан мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top