2:39

Хизматчи 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Яхши хизматчи бўлиш учун доноликка, ҳикматга эга бўлмоқ даркордир.

Доно иш бошқарувчи ўз хўжайинининг мол-мулкини авайлаб ишлатади, исрофгарчиликка йўл қўймайди зарур жойга мулкни етказади, ёзувларни вақтида олиб боради, яхши имкониятларни қўлдан бой бермайди.

Шундай тарзда у хўжайинининг фаровон ҳаётини яхшилайди. Иш юритувчи бўлишга интилаётган инсонга, яхши бошқарувчи бўлиш учун, бошқаришнинг асослари ҳақидаги маълум билимлар зарурлиги тўғридир.

Донолик эса, бу шундай нарсаки, ўқитув йўли билан бунга эришиб бўлмайди. Билишимча, ҳали ҳеч ким ўқув муассасасидаги ўқишни якунлаб, «доно инсон» деган диплом олмаган.

Бироқ, Худонинг хизматчиси ўқитувчиларнинг энг яхшисидан ҳикмат ўрганиш имкониятига эга. Ва бу юқоридан келаётган донолик хизматчи вазифасини бажаришга масиҳийни лаёқатли қилади.

Юсуф бундай доно хизматчининг намунасидир, чунки у таълимни Худонинг мактабида олди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳамма жойда ва ҳамма нарсада у омадли эди, нафақат, у Фиръавн уйида бошқарувчи бўлганида, балки зиндонда бўлганида ҳам.

Юсуфнинг бошқарувчи сифатидаги донолиги очлик ўлимидан, нафақат Мисрни, балки, ўшандаги бутун дунёни сақлаб қолди.Исо Масиҳнинг Ўзи кимки «уй аҳлига ўз вақтида ризқ-рўз тарқатиш учун хўжайин хизматкорларига бошлиқ қилиб қўйган»ни доно хизматчи ва ақлли уй бошқарувчиси деб атаган.

Худо биздан ҳам Ўзи ишониб бизга топширган ўша нозу-неъматларнинг доно бўлиштирувчиси бўлишимизни кутмоқда. Келинг ушбу ақлсиз бой одамга ўхшамайлик, у абадий қийматга ва абадий аҳамиятга эга бўлганини эсдан чиқариб, вақтинчалик ўткинчи нарсаларга катта эътибор берар эди.

Азизлар бизХудони ҳақиқий Эгаси сингари эъзозлаймиз ва биз нимага эга бўлсак, ҳаммаси учун Унга миннатдорчилик билдирамиз. Мен ўзимни ва жами эга бўлганимнинг ҳаммасини Унинг шуҳрати учун бағишлайман.

Муқаддас Китоб хизмат тўғрисида нима деяётгани Худони ҳоким каби ўрни ҳақида ва инсонни хизматкор каби ўрни ҳақида ўрганилади.Ўйлайманки хар биримиз ўз хизматимизни Худога ёқадиган даражада бажара оламиз. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди.Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top