2:43

Муқаддас Руҳ 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Масиҳнинг ҳамма давр масиҳийлари учун улуғ топшириғи бўлган.

Улар ўз кучлари билан ҳеч нима қила олмасликларини У билар эди. Шунинг учун У издошларига улар Муқаддас Руҳнинг кучини оладиган вақтни кутишларини ва ўшанда улар Унинг гувоҳлари бўлишларини айтган.

Масиҳнинг амрлари ва ваъдалари Унинг барча издошлари учун амалий кучга эга. 1940 йили Бард исимли биродар Пекинда Муқаддас Руҳнинг ажойиб ёғилганини ёзган эди:

«Жамоатда гуноҳига ва камчиликларига иқрор бўлиб тавба қилиш, ўзга-янги тилларда ибодат ва таъбир этиш, пайғамбар башоратгўйликлар, руҳий туш кўришлар, Масиҳнинг бизга ваъда қилинган шонли уйини ва Унинг кўринишлари, илоҳий шифоланишлар ва энг муҳими ибодат руҳи ва Худога хизмат ҳукм сурарди.

Као Чу Жу Худонинг ҳозир бўлишини самимий хоҳлар эди, лекин у ўртада ҳамманинг эътиборини жалб этишдан, кимдир ибодат маҳалида унга қўл қўйиб дуо қилишидан қўрқарди.

Кутилмаганда у очиқлиқ кўринишида Исони кўрди ва Унинг Ўзи тешилган қўлларини унинг бошига қўйиб дуо қилди. У Руҳ кучи таъсирида ерга йиқилди ва тез орада тинмай мўъжизали янги тилларда, Руҳ бераётган башорати билан гапирарди».

Худодан келган тушлар равшан аниқдир ва одамга чуқур таассурот кўрсатади. Кўп инсонлар тушида гуноҳни қолдириш ва Исони шахсий Қутқарувчим деб қабул қилишга огоҳлантирув олишган.

Сиз тушда иноят, ёрдам ва тетикликка далда олишингиз мумкин. Муқаддас Руҳ сизни ким учундир ибодат қилишга ёки хавф-хатардан огоҳ қилиши мумкин. Айрим кишилар Муқаддас Руҳнинг кучи билан ўйинчоқ каби муомалада бўлишади.

Ушбу камчилик Коринф жамоатида мавжуд эди. Муқаддас Руҳнинг кучида бошқа тилларда гапириш уларга кўп тасалли берган, аммо бу инъомни хизмат пайтида ҳаддан ташқари ишлатиши тартибсизликка олиб борди.

Бегоналар буларни жин чалибди деб ўйлашарди. Ҳаворий Павлус уларга ҳамма нарса ўз ўрнида батартиб ва одоб билан қилинишини тушунтирган. Улар Муқаддас Руҳнинг кучидан шундай фойдаланишни ўрганиши керакки, жонлар қутқарилиб, Масиҳдан кўнгли қолмаслиги керак. Шунинг билан азиз биродарлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dolash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top