2:38

Муқаддас Руҳ 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар сиз билан яна ғойибона бўлсада мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, Агар Муқаддас Руҳ инсонга хасталарни шифоловчи, ином берса, у:

«Ҳаммангиз менга қаранглар! Мўъжиза! Менда шунча куч бор!» – деб жар солиши керак эмас. Агарда Худо кимнидир пайғамбарликда ишлатса, бу: «Ҳаммангиз менга қулоқ солинг! Мен пайғамбарман!

Агар нима қилиш кераклигини билишни истасангиз, менга келинглар!» – деб унинг жар солиши кераклигини билдирмайди. Бундай турдаги мағрурлик ўзининг ортидан жуда кўп қайғули оқибатлар келтиради.

Муқаддас Руҳнинг кучидан умуман фойдаланмайдиган кишилар бор. Бу масиҳийлар орасида энг кенг тарқалган хатодир. Айримлар, Муқаддас Руҳнинг кучидан бир марта нотўғри қўлланишни кўриб, ҳамма ғайритабиий нарсадан қўрқишади.

Салоникадаги жамоат шундай аҳволда эди. Ҳаворий Павлус уларга руҳларни синашни ўргатган, қалбаки башоратларни қабул этмаслик учун улар Худоданми ёки Худодан эмасми текширишлари керак, аммо улар ҳақиқатни ёлғонга қўшиб ташлаб юбормасликлари керак.

Муқаддас Руҳ Эллигинчи куни тушганда, У Ўз кучининг бир неча аломатларини берган. Одамлар кучли шамол бўлгани каби шовқинни эшитганлар. Улар оловли тилларни кўрган.

Ва улар ҳеч қачон ўрганмаган тилларда гапирганлар. Ҳаворийлар фаолиятида сиз бу аломатлардан бирига шоҳид бўласиз. Бошқалар хам Муқаддас Руҳни қабул қилишганида бу такрорланган.

Айнан мана шу Бутрусни Корнилийни ва унинг оиласи ҳам Муқаддас Руҳнинг инъомини қандай олганини кўрсатади. Худди шу аломатлар Эфесда такрорланган. Ҳамма бу воқеаларни таққосланг.

«Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан янги тилларда гапира бошлашди»-деб ёзилган Ҳаворийлар мактубининг 2боби 4 оятида. «Павлус қўлларини уларнинг бошига қўйиши билан Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келди.

Улар янги тилларда гапириб, каромат қила бошладилар»-деб ёзилган Ҳаворийларга мактубининг 19боби 6 оятида. Янги тилларда Муқаддас Руҳнинг кучида гапириш ғайритабиий аломатдир, Худо ушбу шахсни Муқаддас Руҳга тўлганини кўрсатиш учун танлаган. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top