2:41

Муқаддас Руҳ 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар сиз Худо «Муқаддас Руҳни ҳар қандай танага ёғишини» ва бу Эллигинчи Кундан кўра ортиқроқ меъёрда содир бўлишини билармидингиз?

Илгари Йўэл башорати қисман амалга ошган эди, лекин ҳозирги даврда кўпроқ амалга ошмоқда.«Мана охирги кунларда воқе бўлади, – дейди Худованд – Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман…»-деб ёзилган Ҳаворийларга мактубининг 2 боби 17 оятида.

Масиҳ таваллудидан сўнгги 300 ва 1900 йиллар орасида одамлар Муқаддас Руҳга чўмдирилишни гуруҳлар билан бўлганидек, шахсан ҳам олганлар. Августин, Хавиер, Зинзендорф, Финни ва кўпгина бошқа ҳамда Квакерлар Муқаддас Руҳга чўмдирилишни шахсан бошларидан кечиришган.

1900 йилда Худо бутун олам бўйлаб Ўзининг фарзандларига Муқаддас Руҳни ёғдира бошлади. Шундан бошлаб Эллигинчиларда уйғониш ўсиб борди. Эллигинчилар жамоатларига борувчилар сони ҳозирги даврда 11 миллиондан ошиқроқ.

Бундан ташқари кўп минглаб инсонлар католиклар, лютеранлар, пресвитерианлар, услубчилар, баптистлар ва бошқа оқимлар орасидан Муқаддас Руҳга чўмдирилган эди.

Ким бизнинг давримизда Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш оляпти? Бу оддий инсонлар, Худога ташналар. Айримлар кўпроқ вақтни ибодатда ўтказиш учун таомдан ўзларини тиядилар қалб очлиги бадан очлигидан кўра муҳимроқ бўлиб қоляпти.

Муқаддас Руҳга Унинг назоратига бутун ҳаётини топширишга рози бўлган имонлилар тўладилар. Улар ўзларининг онгини, ҳиссиётларини, иродаларини ва таналарини, Худо уларни У хоҳлаганидек бошқариши учун топширишади.

Энг яқин дўстингиз сизга ташриф буюришини билганингизда сиз нима қиласиз? Сиз уйингизни йиғиштириб, уни яхши кутиб олишга тайёргарлик кўрасиз. Сизнинг дўстингиз Муқаддас Руҳ келиб сизни тўлдиришни хоҳлайди.

“Қутқарув Армияси”нинг асосчиси генерал Вилям Бутс ёзган:«Олов билан чўмдирилиш учун тиз чўкишингиздан аввал кўринг, қалбингиз сиз излаётган Муқаддас Руҳнинг иродаси ва мақсадлари билан мўътадил бўлсин.

Шу бирлаштирувчи канални назорат қилинг, унинг воситасида Муқаддас Руҳ билан чўмдириш содир бўлади. Уни доимо очиқ тутинг. Азизлар мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top